Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

وَالْمُنْكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ
– „Намоз фаҳш ва мункар амаллардан қайтаради“    [29:45]
вужудга келиши ҳам, муомалотларда риоя қилиниши вожиб бўлган ҳолатлардан - «Дин муомаладир» ҳадиси каби - вужудга келиши ҳам мумкин. Бу эса мусулмоннинг шахсида ахлоқни яна ҳам барқарор қилиб, унинг ажралмас сифатига айлантиради. Шунга кўра, ахлоқ мустақил сифатлардан иборат бўлган ҳолда ҳаётнинг бошқа низомлари билан уйғунлашиб бориши мусулмон шахснинг ҳақиқий баркамол бўлиб етилишини кафолатлайди. Қолаверса, хулқни ўзида мужассам этиш ҳаёт майдонида бу хулқ фойда етказгани ёки зарар келтиргани учун эмас, балки Аллоҳ Таолонинг амрига жавобан, тақиқларига сўзсиз итоат этиш маъносида амалга оширилади. Бу эса, модомики, мусулмон манфаат ортидан қувмай, Исломни бутунича ўз ҳаётига татбиқ этишда сабот билан яшар экан, унинг шахсида чиройли ахлоқни доимий ва барқарор бўлиб боришига хизмат қилади. Чунки хулқдан кўзланган мақсад манфаатпарастлик эмас, аксинча, манфаатпарастлик хулқдан нарида бўлмоғи вожибдир. Демак, хулқдан кўзланган мақсад моддий, инсоний ва руҳий қиймат эмас, балки фақат ахлоқий қийматдир. Мазкур қийматларнинг хулққа дахлдор бўлиши жоиз эмас. Токи улар хулқ амалга оширилаётганда ёки ўзлаштирилаётганда изтироб рўй беришига сабабчи бўлмасин. Огоҳлантириб қўйиш зарурдирки, моддий қиймат хулқдан узоқда бўлиши, хулқ манфаат ва фойда излаб бажарилишидан эҳтиёт бўлиш вожибдир. Бу хулқ учун хатарлидир.

Хулоса шуки, ахлоқ жамиятнинг таянчларидан эмас, балки шахснинг таянчидир. Шунинг учун жамият ахлоқ воситасида эмас, балки Исломнинг ўзига хос фикрлари ва туйғулари ҳамда Ислом тузумини татбиқ этиш билангина тузалади. Ахлоқ шахснинг таянчларидан бўлса-да, бироқ ёлғиз унинг ўзи таянч вазифасини ўтай олмайди - бундай бўлиши жоиз ҳам эмас - балки у билан бирга шахсда эътиқод, ибодат ва муомалот ҳам мавжуд бўлиши лозим. Шунинг учун эътиқоди ғайриисломий бўлиб, ахлоқи чиройли бўлган одамдан ибрат олинмайди. Чунки у бундай ҳолатда кофир ҳисобланади. Ваҳоланки,

 

105-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106