Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бундан ташқари, Муҳаммад с.а.в нинг жуда кўп саҳиҳ ҳадислари мавжуд. Шунингдек, мутлақо рост бўлган мутавотир ҳадислари ҳам ривоят қилинган. Агар бирор ҳадис бирор оят билан таққослаб кўрилса, улар ўртасида услуб жиҳатидан ҳеч қандай ўхшашлик топилмайди. Ваҳоланки, у зот нозил қилинган оятни ўқиб, шу вақтнинг ўзида ҳадисни айтиб берсалар-да, иккисининг ўртасида услуб жиҳатидан аниқ фарқ сезилиб турар эди. Инсон ўз фикрини ҳар хил йўл билан ифодалашга қанчалар тиришмасин, бари бир уларнинг услуб жиҳатидан бир-бирига ўхшашлиги сезилиб туради. Ҳадис билан оят ўртасида услуб жиҳатидан ҳеч қандай ўхшашлик бўлмагани ҳамда Қуръон билан Муҳаммаднинг сўзининг ўртасида очиқ-ойдин фарқ бўлгани учун хулоса чиқариш мумкинки, Қуръон асло Муҳаммаднинг сўзлари эмас. Бундан ташқари, арабларнинг бор-йўқ даъволари: «Муҳаммад Қуръонни Жабр исмли насроний бир боладан ўрганиб келади», - дейиш эди. Шунинг учун уларнинг даъволарини рад этиб, Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ
– „Бизаниқбиламизки, улар(араблар) «МуҳаммадгаҚуръоннибиринсонфарзандиўргатади» - деб, туҳматқиладилар. Улар ишора қилаётган кишининг тили ажамий, ваҳоланки, Қуръон тили соф араб тилидир.        [16:103]

Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқадики, Қуръон арабларнинг ҳам, Муҳаммаднинг ҳам сўзлари эмас экан. Шунинг учун аниқ хулоса чиқариш мумкинки, Қуръон Аллоҳнинг каломи ҳамда уни олиб келган шахс учун мўъжизадир.

Қуръонни Муҳаммад олиб келган. Қуръон Аллоҳнинг сўзлари ва шариатидир. Аллоҳнинг шариатини фақат Унинг набийлари ва росулларигина олиб келадилар. Бу ақлий далилга кўра қатъий хулоса чиқариш мумкинки, Муҳаммад набий ва росулдир.

 

12-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106