Бундан аён бўладики, Исломий давлатда бошқарув низоми тўла татбиқ қилинган. Бу ўринда халифага байъат қилиш масаласи ҳам бор. Қатъий далиллардан маълумки, халифалик давлатида - подшоҳлик тузумида бўлгани каби - ҳокимият (давлат бошлиғи мақоми)ни олиш учун асос бўладиган муқаррар меросхўрлик қонуни бўлмаган. Давлатда ҳокимиятни қўлга олиш учун белгиланган муқаррар қонун байъат эди. Байъат баъзи асрларда мусулмонлардан, баъзи асрларда «Аҳлул-ҳал вал-ақд»дан, яъни, уммат ичидаги ишончли ва нуфузли мужтаҳидлар ва йирик шахслардан, тушкунлик асрининг охирларида эса Шайхул-Исломдан олинар эди. Ислом давлати кечирган барча асрларда амалда жорий бўлган қонун шундан иборат эдики, қайси халифа сайланмасин, фақат байъат билан сайланар; байъатсиз, меросхўрлик йўли билан халифа мутлақо белгиланган эмас. Халифа байъатсиз, меросхўрлик йўли билан белгилангани ҳақида бирорта ҳам ҳодиса ривоят қилинмаган. Лекин баъзида байъат олишни татбиқ қилишда хатоларга йўл қўйилган. Масалан, баъзи халифалар тириклигида ўзининг ўғли учун, укаси, жияни ёки ўз оиласидаги бирор шахс учун одамлардан байъат олиб қўяр, халифа вафот қилгандан кейин эса ўша шахсга яна қайтадан байъaт қилинар эди. Бу эса меросхўрлик ҳам, валиаҳдлик ҳам эмас, балки байъатни нотўғри татбиқ қилишдир. Бу ҳол демократик тузумларда парламент сайловларидаги сайлов қонуни нотўғри татбиқ қилиниши ва бузулишига ўхшайди. Гарчи сайловда ҳукумат тайинлаган шахслар ютиб чиқса-да, бундай сайлов тайинлаш эмас, сайлаш деб номланаверади. Юқорида зикр қилинганлардан кўрамизки, Ислом давлати кечирган барча асрларда Ислом низоми (тузуми) амалда татбиқ қилинган ва Ислом тузумидан бошқа ҳеч қандай тузум татбиқ қилинган эмас. Биринчидан: Ислом мафкураси бутун араб халқини тоифачилик-қабилачилик зулматларида, жаҳолат қоронғуликларида тентираб юрган қолоқ фикрий ҳолатдан тонгги қуёши арабларнигина эмас, балки бутун оламни қамраб
56-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|