бўлишига қарамасдан, у ер куррасининг барча мамлакатларида мавжуддир. Капитализм динни ҳаётдан ажратиш асосига қурилган. Бу фикр унинг ақидаси, мафкураси ва фикрий пойдеворидир. Ушбу фикрий пойдеворга биноан инсон ҳаётда тузумни ўзи тузиши лозим ва унинг эркинликлари, яъни ақида эркинлиги, фикр эркинлиги, мулк эркинлиги ва шахс эркинлиги муҳофаза қилиниши керак. Мулк эркинлигидан капиталистик иқтисод тузуми келиб чиқади. Ушбу мабданинг ақидасидан келиб чиқадиган ва унинг кўзга яққол ташланадиган табиати мана шу сармоядорликдир. «Бирор нарсага исм қўйишда унинг энг кўзга кўриниб турган табиати билан номлаш» қабилида бу мабда капитализм, яъни сармоядорлик деб аталган. Бу мабдадаги демократия «Тузумни инсоннинг ўзи тузиши керак», деган нуқтаи назардан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам халқ ҳокимият эгасидир, у қонунларни ўзи тузади, ҳокимиятни бошқариш учун ҳукумат раҳбарини ишга олади ва хоҳлаган вақтда ҳокимиятни ундан тортиб олади. Ҳукумат раҳбарига халқ ўзи хоҳлаган тузумни белгилаб беради, чунки ҳокимият халқ билан ҳукумат раҳбари ўртасидаги ёллаш битимидир. Бу ерда шарт шуки, халқ ҳукумат раҳбарига ўзи хоҳлаган тузумни белгилаб беради ҳамда ҳукумат раҳбари ўша тузум ёрдамида халқни бошқаради. Демократия бу мабданинг таркибий қисми деб ҳисобланса-да, ундаги иқтисодий тузумдан кўра кейинги ўринда туради. Бунинг далили шундан иборатки, ғарб мамлакатларида иқтисодий тузум ҳукуматга кучли таъсир кўрсатади ва ҳокимиятни капиталистларга бўйсундиради, ҳатто шу даражада кучли таъсирга эгаки, капиталистик мабдага эътиқод қиладиган мамлакатлардаги ҳақиқий ҳокимлар капиталистлардир, дейиш мумкин. Бундан ташқари, демократия фақат шу мабданинг ўзигагина хос бўлмай, коммунистлар ҳам демократияни даъво қиладилар ва: «Ҳокимият халқники», дейдилар. Шунинг учун ҳам бу мабдани капитализм деб номлаш афзалроқ. Бу мабданинг пайдо бўлишидаги асосий сабаб шундан иборат эдики, Европа ва Россиядаги император ва подшоҳлар халқларни ўз фойдаларига ишлатиш, уларнинг ҳуқуқларини32-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|