Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Агар бундай қонунни яратиш инсоннинг ўзига қўйиб берилса, қонун тафовут, хилма-хиллик ва қарама-қаршиликлар исканжасига тушиб қолади ва инсоннинг бахтсиз бўлишига олиб боради. Демак, инсоннинг ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини тартибга солиб турувчи қонун фақат Аллоҳ Таоло тарафидан тузилиши зарур.

Энди Қуръон Аллоҳ Таоло ҳузуридан юборилганига келсак, Қуръон арабча китоб. Уни Муҳаммад с.а.в олиб келган. Қуръон ё араблар тарафидан, ё Муҳаммад с.а.в тарафидан ижод қилинган. Ёки Аллоҳ Таоло тарафидан нозил қилинган.

Қуръон бу учаласидан бошқа тарафдан бўлиши мумкин эмас. Чунки у араб тилида ва арабча услубда нозил қилинган.
Қуръонни араблар томонидан ижод қилинган дейиш нотўғри. Чунки Қуръон арабларни баҳсга чорлаб, Қуръон жумлаларига ёки ундаги ибораларга ўхшаш бирор сура ижод қилишда куч синашишга чақирди:

قُلْ فَأْتُوا بِعَشْرِ سُوَرٍ مِثْلِهِ
– „(Эй Муҳаммад!) «У ҳолда, шунга (яъни Қуръонга) ўхшаш ўнтагина сура келтирингиз», деб айтинг.                                                            [11:13]

قُلْ فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِثْلِهِ
– „(Эй Муҳаммад!) «Қани, унинг сураларидек биргина су-рани яратиб кўрингларчи?!» - деб, уларга хитоб қил.                                          [10:38]

Араблар бу соҳада уриниб кўрдилар. Бироқ, бу таклифни амалга оширишни уддалай олмадилар. Демак, бундан чиқди, Қуръон уларнинг ижод қилган сўзлари эмас. Чунки улар Қуръон уларни баҳсга чорлагани ва улар бу баҳсда беллашиб кўришга ҳаракат қилганларига қарамай, унга ўхшайдиган бирор сура ярата олмадилар. Қуръон Муҳаммад тарафидан ижод қилинганлиги ҳам нотўғри. Чунки Муҳаммад араб халқининг бир вакили. Бир даҳонинг истеъдоди қанчалик юксак бўлмасин, у бари бир инсонлигича ва ўз жамияти, ўз халқининг фарзандлигича қолади. Модомики, араб халқи Қуръонга ўхшаш бир мукаммал асар ярата олмабдими, демак, араб фарзанди бўлган Муҳаммадга ҳам бу сўз том маънода тааллуқлидир. Демак, Қуръон Муҳаммад тарафидан ҳам ижод қилинган эмас.

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106