Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

мавзуларда Аллоҳ тарафидан бизга юборилган маълумотларга таслим бўлишимиз зарур эканлигига қаноат ҳосил қилдириш ҳам мазкур идрок ва ҳис қилишнинг вазифасидир. Бунинг сабаби эса инсон ақли ўзининг чекланган нисбий ўлчовлари ёрдамида ўз доирасидан ташқаридаги нарсаларни идрок қилишдан табиий ожизлигидир. Чунки ушбу идрок нисбий бўлмаган, чекланмаган ўлчовларга муҳтождир. Ҳолбуки, инсон бундай ўлчовларга эга эмас ва эга бўла олмайди ҳам.

Энди пайғамбарларга эҳтиёж борлигига келсак, инсон Аллоҳ Таолонинг яратган махлуқи эканлиги, диндорлик инсонда табиий эканлиги аниқ. Чунки диндорлик инсондаги ғаризаларнинг биридир. Шунинг учун у - яратилиш табиатига кўра - ўз Яратувчисини улуғлайди, муқаддас деб билади. Ушбу улуғлаш, муқаддаслаш ибодатдир. Ибодат эса инсон билан Яратувчи ўртасидаги алоқадир. Бу алоқа агар қонун-қоидасиз ташлаб қўйилса, ибодатнинг беқарор бўлиб қолишига ёки Яратувчидан бошқага сиғиниб қўйишга олиб боради. Шунинг учун ушбу алоқани тўғри қонун-қоида асосида тартибга солиш зарур. Бу қонун-қоида инсон тарафидан ишлаб чиқилиши мумкин эмас. Чунки у Яратувчининг ҳақиқатини идрок қила олмайди, демакки, ўзи билан Яратувчининг ўртасидаги алоқани тартибга солиб турувчи қонунни туза олмайди. Демак, бу қонун фақат Яратувчи тарафидан бўлиши зарур. Шу билан бирга Яратувчи бу қонунни инсонга етказиши лозим. Шунинг учун Аллоҳ Таолонинг динини инсонларга етказувчи пайғамбарлар - росулларнинг бўлиши зарурдир.

Инсонларнинг пайғамбарларга муҳтожлиги масаласига яна бир далил, инсон ўзининг ғаризалари ҳамда узвий эҳтиёжларини қондириши зарурдир. Бу эҳтиёжларни қондириш қонун-қоида асосида ижро қилинмаса, нотўғри ёки ғайриқонуний тарзда қондиришга олиб боради-да, натижада инсоннинг бахтсиз бўлиб қолишига сабабчи бўлади. Шунга кўра инсоннинг ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини тартибга солиб турувчи қонун-қоида бўлиши зарур. Бу қонун-қоидани инсон туза олмайди. Чунки унинг инсон ғаризалари ва аъзоларининг эҳтиёжларини тартибга солиш ҳақидаги тушунчаси тафовут, хилма-хиллик, қарама-қаршилик ва ўзи яшаб турган муҳитдан таъсирланишга маҳкум.

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106