Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ташқаридаги нарсаларни идрок қилиши мумкин эмас. Буни қуйидагича тушунмоқ лозим: инсоннинг ақли чекланган. Унинг ақлий қуввати ҳар қанча ривожланган бўлмасин, ўтиб кета олмайдиган чегаралар билан чегараланган. Шунинг учун унинг идрок қилиши ҳам чеклидир. Шундан келиб чиқадики, ақл Аллоҳнинг зотини (ўзини) ҳамда Унинг ҳақиқатини идрок қилишдан ожиз бўлиши муқаррар. Чунки Аллоҳ Таоло коинот, ҳаёт ва инсондан ташқаридадир. Инсондаги ақл эса коинот, инсон ва ҳаётдан ташқаридаги нарсаларнинг моҳиятини идрок қила олмайди. Шунинг учун инсоннинг ақли Аллоҳ Таолонинг зотини идрок қилишдан ожиздир. Бу ўринда Аллоҳнинг зотини идрок қилишдан инсон ақли ожиз бўла туриб, қандай қилиб у ақл ёрдамида Аллоҳга ишона олади, дейиш нотўғридир. Чунки имон Аллоҳнинг борлигига ишонишдир. Унинг борлиги эса яратган махлуқотларининг борлигидан идрок қилинади. Улар коинот, инсон ва ҳаётдан иборат. Булар ақл идрок қила оладиган нарсалар доирасига киргани учун ҳам, ақл уларни идрок қилиб олгач, уларни яратган Яратувчининг борлигини идрок қилади. У Аллоҳ Таолодир. Шунга биноан, Аллоҳнинг борлигига ишониш ақлнинг вазифаси ва ақл доирасидаги иш бўлиб қолади. Аллоҳнинг зотини идрок қилиш эса мумкин бўлмаган ишдир. Чунки Аллоҳнинг зоти коинот, инсон ва ҳаёт доирасидан ташқаридадир. Демак, ақлнинг ҳам доирасидан ташқаридадир. Ақл эса ўз доирасидан ташқаридаги нарсаларни идрок қила олмагани учун, уларнинг моҳияти ва ҳақиқатини ҳам идрок қила олмайди. Ақлнинг бу нуқсонининг ўзиёқ шак-шубҳа туғдирувчи омил эмас, балки имонни мустаҳкамловчи боислардан бўлиши лозим. Чунки бизнинг Аллоҳга бўлган имонимиз ақл ёрдамида ҳосил қилингач, Унинг борлигини идрок қилишимиз ҳам мукаммал идрок қилиш бўлиб қолади. Аллоҳ Таолонинг борлигини ҳис қилишимиз ақлга боғлангач, Унинг борлигини ҳис қилишимиз аниқ ҳис қилиш бўлиб қолади. Бу эса бизда илоҳлик сифатларининг барчасига нисбатан мукаммал идрок ва аниқ ҳис қилишни вужудга келтиради. Бу мукаммал идрок ва аниқ ҳис қилиш бизни - Аллоҳга қанчалар қаттиқ ишонсак-да - Унинг Зотининг моҳиятини идрок қила олмаслигимизга қаноатлантирмоғи лозим. Ақл идрок қилишдан ожиз бўлган

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106