Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

деб тасаввур қилиб, куфр ёки ширкка ёхуд ҳақиқий маънодаги имон ҳазм қила олмайдиган асоссиз афсоналар ва хурофотларга олиб бориб қўймасин. Шу туфайли Ислом виждон билан бирга ақлни ишлатишга чақиради. Ислом мусулмонга Аллоҳ Таолога ишонишда ақлини ишлатишни шарт қилди. Ақида хусусида бошқаларга тақлид қилишдан қайтарди. Шунинг учун Аллоҳ Таолога ишонишда ақлни ҳакам қилди.
Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِأُولِي الْأَلْبَابِ
– „Осмонлар ва Ернин гяралишида ҳамда кечава кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун(бир яратувчи вабошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир.              [3:190]

Мана шунинг учун ҳар бир мусулмон ўз имонини фикр юритиш, изланиш ва ибрат назаридан келиб чиқадиган имон даражасига кўтармоғи даркор. У Аллоҳ Таолога имон келтириш бобида ақл-идрокни мутлақ ҳакам қилиб олмоғи зарур. Қуръони Карим хилма-хил сураларда коинотга назар солиб, ундаги қонуниятларни ўрганиб чиқиб, уни йўқдан бор қилган Яратувчига имон келтириш учун йўл топишга қаратилган даъватни юз марталаб такрорлайди. Бу даъватларнинг барчаси инсоннинг ақлий қувватларига қаратилган бўлиб, уни чуқур фикр юритишга чақиради. Инсоннинг имони ақл ва далил асосида вужудга келишини хоҳлайди. Бу даъватлар инсонни ота-боболарининг ақидаларини улар ҳақида фикр юритмай, текшириб кўрмай, уларнинг ҳақиқат эканига ишонч ҳосил қилмай туриб кўр-кўрона қабул қилишдан эҳтиёт бўлишга чақиради. Мана шундай имон Ислом талаб қиладиган имондир. Бу ожиз-қарияларнинг имони деб номаланадиган имон эмас. Балки бу ҳар нарсага қайта-қайта назар солиб, қайта-қайта фикр юритиб, сўнгра назар солиш ва фикр юритиш ёрдамида улуғ қудрат эгаси бўлган Аллоҳнинг борлигига аниқ ишончга эришган ёрқин фикр ва аниқ далил эгасининг имонидир.

Инсон Аллоҳ Таолога имон келтиришга етишмоқ учун ақлини ишга солиши зарур бўлишига қарамасдан, бироқ, у ўзининг сезги аъзолари ва ақлининг имконият доирасидан

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106