Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига мувофиқ бўлса яхшилик, ва агар Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига зид бўлса ёмонликни амалга оширган бўлади.
Бундан келиб чиқадики, инсоннинг устидан ҳукм юритиладиган доирада содир бўладиган ишлар хоҳ яхшилик ва хоҳ ёмонлик бўлсин, Аллоҳ Таоло томонидан жорий қилинган. Шунингдек, нарсалардаги ва инсоннинг ғариза ва узвий эҳтиёжларидаги мавжуд хоссалар хоҳ яхшиликка, хоҳ ёмонликка сабаб бўлсин, Аллоҳ Таоло тарафидан вужудга келтирилган. Шунга кўра, ҳар бир мусулмон қазонинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Аллоҳ Таолодан, деб ишонмоғи лозим, яъни ўзи ҳукмронлик қиладиган доирадан ташқаридаги ишлар Аллоҳ Таолодан, деб эътиқод қилмоғи зарур. Шунингдек, қадарнинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Аллоҳ Таолодан деб ишонмоғи лозим, яъни нарсаларнинг табиатда мавжуд бўлган хоссалари хоҳ яхшиликка, хоҳ ёмонликка сабаб бўлсин, Аллоҳ Таоло томонидан белгиланган, деб эътиқод қилмоғи лозим. Буларга Аллоҳ Таоло тарафидан яратилган инсоннинг ҳеч қандай таъсири йўқ. Масалан, инсоннинг ажали, ризқи, ҳаттоки ўзи ҳам Аллоҳ Таоло томонидан белгиланади, шунингдек, нав ва бақо ғаризаларида мавжуд бўлган жинсий майл ва хусусий мулкка эга бўлиш майли, узвий эҳтиёжларда мавжуд бўлган очлик ва ташналик - буларнинг ҳаммаси Аллоҳ Таоло тарафидан яратилган.
Бу инсон устидан ҳукмронлик қиладиган доирада рўй берадиган ҳамда ҳамма нарсаларнинг хоссаларида мушоҳада қилинадиган ишларга нисбатан кузатилган тушунчалардир. Инсон ҳукмронлик қиладиган доирада эса, хоҳ Аллоҳнинг шариати бўлсин, хоҳ бошқа қонунлар бўлсин, инсон ўзи танлаган тузум асосида, ўз хоҳиш-иродасига эга бўлган ҳолда яшайди. Бу доирада инсон томонидан ёки унга қарши содир бўладиган ҳамма ишлар фақат унинг хоҳиш-иродаси билангина рўй беради. Масалан, у хоҳлаганидек юради, ейди, ичади, хоҳлаган вақтида сафарга отланади ва, шунингдек, хоҳлаган вақтида бу ишлардан бош тортади. У хоҳлаганидек олов ёрдамида ёқади, пичоқ ёрдамида кесади, хоҳлаганидек инсон нави талаб этадиган эҳтиёжларини ва мулкка эгалик қилиш
22-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|