Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

инсоннинг ўзига қарши амалга оширилмоқда. Демак, эҳтиёжларини Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига мувофиқ тарзда қондириб яхшилик қилаётган ҳам, улардан юз ўгириб ёмонлик қилаётган ҳам ўша инсондир. Шунга асосан, инсон ўзи ҳукмронлик қиладиган доирада содир бўлган ишларга нисбатан муҳосаба қилиниб, тақдирланади ёки жазоланади. Чунки инсон бу ишларни ҳеч ким мажбур қилмаган ва ўз ихтиёрига эга бўлган ҳолда амалга оширади. Бундан ташқари, инсондаги ғаризалар ва узвий эҳтиёжларнинг хоссалари, яхшилик учун ҳам, ёмонлик учун ҳам жорий қилиниши мумкин бўлган қобилиятлари Аллоҳ Таоло томонидан белгиланган бўлади. Бироқ, Аллоҳ Таоло бу хоссаларни хоҳ Уни рози қиладиган майдонда, хоҳ Уни ғазаблантирадиган соҳада, яъни яхшилик ёки ёмонликда бўлмасин, амалга оширилиши мажбурий бўлган суратда яратган эмас. Шунингдек, оловдаги куйдириш хоссаси хоҳ Аллоҳни рози қиладиган, хоҳ ғазаблантирадиган, яъни хоҳ яхшилик, хоҳ ёмонлик соҳасидаги ёндириш амалида бўлмасин, бу хосса, яъни ёндириш хоссасини амалга ошириш мажбурий бўлган суратда яратилмади. Нарсалардаги хоссалар шундай кайфиятда яратилдики, агар бирор инсон ўша хоссани амалга оширмоқчи бўлса, ўзи хоҳлаганидек амалга ошираверади. Аллоҳ Таоло инсонни, ундаги ғаризалар, узвий эҳтиёжлар ва яхши-ёмонни ажрата оладиган ақлни яратар экан, унга бирор ишни қилиш ёки қилмаслик ихтиёрини ҳам берди. Уни бирор ишни қилиш ёки қилмасликка мажбур қилмади. Нарсалар, ғаризалар ва узвий эҳтиёжларнинг хоссаларида ҳам инсонни бирор ишни қилиш ёки қилмасликка мажбур қиладиган ҳеч қандай хусусиятни яратмади. Шунинг учун ҳам инсон шариат олдидаги масъулиятнинг асосий шарти ҳисобланган, яхши ва ёмонни ажрата оладиган, Аллоҳ Таоло томонидан берилган ақл ёрдамида бир ишни қилиш ёки қилмасликда тўла ихтиёрга эга. Шунинг учун яхшилик амалига кўра инсонга савоб белгиланди. Чунки унинг ақли Аллоҳнинг буйруқлари ва тақиқлари асосида шу ишни амалга оширишни танлади. Ёмонлик амали учун эса инсонга азоб ва уқубат белгиланди. Чунки унинг ақли Аллоҳнинг буйруқларига қарши ҳаракат қилишни танлади ва ғаризалар, узвий эҳтиёжлар талабига жавоб бериш учун

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106