қўйган бўлади. Бунинг ортидан динни ҳаётдан ажратиш керак, деган чоғида «бу ҳаётнинг ўзидан аввалги Вужудга ва ўзидан кейинги ҳаётга алоқаси йўқ» ҳамда «дин фақат шахс билан яратувчи ўртасидаги алоқадир», деган фикрни беради. Шундай қилиб, динни ҳаётдан ажратиш ақидаси кенг маънода коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикрдир. Бундан келиб чиқадики, капитализм мабдаси - юқорида баён қилиб ўтганимизга кўра - бошқа мабдалар каби алоҳида бир мабдадир. Социализм, шу жумладан коммунизмнинг фикрига кўра коинот, инсон ва ҳаёт фақат моддадан иборат. Модда эса барча нарсаларнинг асли-асосидир. Барча нарсалар унинг босқичма-босқич ривожланишидан вужудга келган. Моддадан бошқа мутлақо ҳеч нарса мавжуд эмас. Модданинг аввали ҳам, охири ҳам йўқдир. Уни ҳеч ким вужудга келтирган эмас, яъни унинг бор бўлиши зарур. Шунинг учун улар нарсаларнинг яратувчи томонидан яратилганлигини инкор қиладилар, яъни нарсалардаги руҳий жиҳатни инкор қиладилар ва унинг борлигини эътироф қилишни ҳаёт учун хатарли, деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун динни халқларни карахт қиладиган ва ҳаракатдан тўсадиган афюн деб ҳисоблайдилар. Уларнинг наздида моддадан бошқа ҳеч нарса мавжуд эмас, ҳатто фикр ҳам модданинг миядаги аксланишидир. Шунга кўра, модда фикрнинг ҳам ва бошқа ҳар қандай нарсанинг ҳам асли-асосидир, унинг босқичма-босқич ривожланишидан барча нарсалар вужудга келади. Шу туфайли улар Яратувчининг борлигини инкор қиладилар ва моддани азалий деб ҳисоблайдилар. Ҳаётдан аввалги Вужуд ва ҳаётдан кейинги ҳаётни ҳам инкор қиладилар. Улар фақат бу дунё ҳаётинигина эътироф қиладилар. Бу икки мабданинг инсон, коинот ва ҳаётга нисбатан асосий нуқтаи назарда қарама-қарши бўлишига қарамасдан, улар инсоннинг энг олий орзулари борасида бир хил фикрдадирлар. Бу икки мабда фикратига кўра, инсоннинг олий орзулари унинг ўзи тарафидан белгиланадиган олий маънавий қийматлардир. Бахт эса жисмоний лаззатларнинг мумкин қадар кўпроқ қисмини қўлга киритишдир. Чунки фақат шу нарса уларнинг назарида бахтга элтувчи восита, балки айни бахтнинг ўзидир.
34-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|