Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ўзига алоқадорлиги кабидир. Шунинг учун жамият бир бутун мажмуа деб ҳисобланади-да, бир маромда биргаликда ривожланиб боради. Шахс эса унга бўйсунган ҳолда шестерня (чарх)нинг тишлари каби мажбурий ҳолда айланаверади. Шунинг учун социалистларда шахс учун ақида эркинлиги ҳам, иқтисод эркинлиги ҳам йўқ. Ақида давлат хоҳишига кўра чегараланади, иқтисод ҳам давлат ихтиёрига кўра белгиланади. Шунинг учун давлат бу мабданинг муқаддас тушунчаларидан биридир. Бу моддий фалсафадан ҳаёт қонунлари келиб чиқади, иқтисодий низом эса бу мабданинг энг муҳим асоси ҳисобланади. Қонунларнинг барча соҳаларида кўзга яққол ташланадиган манзара иқтисодий низомдир.

Шу туфайли социализм, шу жумладан коммунизм мабдаси моддийлик ва моддий ривожланишдан иборат мафкурани ёяди. Бу мафкура асосидаги тузум ёрдамида ҳокимиятни бошқаради, бу мафкурага барчани даъват қилади ва ҳамма жойда уни татбиқ қилишга интилади.

Ислом эса коинот, ҳаёт ва инсондан ташқарида уларнинг барчасининг Яратувчиси бўлмиш Аллоҳ Таоло мавжудлигини баён қилади. Шунинг учун ҳам Исломнинг асоси Аллоҳ Таолонинг борлигига эътиқод қилишдан иборат. Бу ақида руҳий жиҳатни белгилайди, руҳий жиҳат эса инсон, ҳаёт ва коинот Яратувчининг яратган махлуқларидан иборат эканлигидадир. Бундан хулоса қилинадиган бўлса, коинот махлуқ сифатида яратувчи Аллоҳ Таолога боғланиши коинотнинг руҳий жиҳатидир. Яратувчи Аллоҳ Таоло билан Унинг тарафидан яратилган ҳаётнинг боғланиши ҳаётдаги руҳий жиҳат бўлади. Аллоҳ Таоло тарафидан яратилган инсоннинг ўз Яратувчисига боғлиқлиги инсоннинг руҳий жиҳатидир. Руҳнинг маъноси - инсон ўзининг Аллоҳ Таолога боғлиқлигини идрок қилишдир.

Аллоҳ Таолога ишониш ортидан сўзсиз Муҳаммаднинг пайғамбарлиги ва росуллигига ишониш ҳамда Қуръон Аллоҳ Таолонинг каломи эканлигига ишониш, бу ишончлар натижаси ўлароқ Қуръондаги барча маълумотларга ишониш вужудга келиши зарур. Шунинг учун Ислом ақидаси ҳаёт бошланишидан илгари ишониш зарур бўлган Вужуднинг, яъни Аллоҳ Таолонинг мавжудлигига ишонишни талаб қилади; ҳаёт

 

36-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106