Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

белгиланган умрини яшаб бўлмай ва у учун муайян миқдорда яратилган нарсаларни тўла амалда кўрмай туриб, ҳаргиз ўлмайди»».

Маълумки, «Қазо ва қадар» масаласи Ислом мазҳабларида жуда муҳим ўрин эгаллайди. Аҳли суннанинг бу ҳақдаги фикрининг хулосаси: «Инсонда амалларни қилиш-қилмаслик (касб)да ихтиёр бор. У қилиш-қилмаслик ихтиёрига кўра сўроқ қилинади». Мўътазиланинг фикри эса қуйидагича: «Инсон қиладиган амалларини ўзи яратади. Шу амаллари учун сўроқ қилинади, чунки бу ишларни ўзи вужудга келтирган». Жабриялар эса қуйидаги фикрга эгадирлар: «Бандани ҳам, унинг қиладиган амалларини ҳам Аллоҳ яратади. Шунинг учун банда қиладиган ишларида мажбур қилинган, ўз ихтиёрига эга эмас, у гўё шамол хоҳлаган тарафга учириб олиб кета оладиган парга ўхшайди».

Қазо ва қадар масаласини диққат билан текшириб кўрган киши, бу соҳада баҳс юритишнинг нозиклиги сабабли, баҳснинг пойдевори бўлган асосни аниқ билиб олиш лозимлигига ишонч ҳосил қилади. Инсоннинг қиладиган ишлари - «у тарафидан ёки Аллоҳ Таоло тарафидан яратилганми?» деган маънода - баҳсга асос қилиб олинмайди. «Аллоҳ Таоло албатта инсон фалон ишни қилади ва инсоннинг шу қилмоқчи бўлган ишини мукаммал билиб туради», деган маънода Аллоҳ Таолонинг илми ҳам баҳсга асос бўла олмайди. Асос «Аллоҳ Таолонинг хоҳиш-иродаси инсоннинг қиладиган ишига бевосита алоқадор, шунинг учун ҳам ушбу хоҳиш-ирода туфайли инсоннинг қиладиган иши вужудга келади», деган маънода Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси ҳам, ёки «Инсоннинг қиладиган ишлари Лавҳул-маҳфузда ёзиб қўйилган, шунинг учун инсон нима ёзилган бўлса, шуни қилади», деган фикр ҳам эмас.

Ҳа, юқорида зикр қилинган нарсаларнинг бирортаси қазо ва қадар масаласи ҳақида баҳс юритишга асос бўла олмайди. Чунки бу нарсаларнинг савоб ва жазо жиҳатидан қазо ва қадар мавзусига алоқаси йўқ. Балки улар қазо ва қадар мавзусига вужудга келтириш, ҳамма нарсани иҳота қилиб олган илм, ҳамма мумкинотларга тааллуқли ирода ҳамда Лавҳул-маҳфуз ҳамма нарсани қамраб олганлиги жиҳатидан алоқалидир. Бу

 

18-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106