Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ИСЛОМИЙ ҲАЁТДА ЭРКАКЛАР АЁЛЛАРДАН АЖРАТИЛИШИНИНГ ВОЖИБЛИГИ


Исломий ҳаёт - мусулмонларнинг барча ҳолатларидаги яшашларининг кўриниши бўлиб, бу хусусда келган Қуръон ва суннатдаги шаръий нусуслар ифодасига кўра, Исломий ҳаётда, яъни уйларда ва шулар каби жойлардаги хос ҳаётда ҳам, кўча-бозорлар ва шулар сингари жойлардаги умумий ҳаётда ҳам эркаклар аёллардан ажратилади. Бундан ташқари, бу ажратиш эркакка тааллуқли, аёлга тааллуқли ва иккаласига ҳам тааллуқли бўлган шаръий ҳукмлар мажмуида ҳам, Қуръон аёлларга аёллар сифатида, эркакларга эркаклар сифатида қилган хитобида ҳам собитдир. Масалан, Аллоҳ Таоло дейди:


}وَالْمُتَصَدِّقِينَ وَالْمُتَصَدِّقَاتِ وَالصَّائِمِينَ وَالصَّائِمَاتِ وَالْحَافِظِينَ فُرُوجَهُمْ وَالْحَافِظَاتِ وَالذَّاكِرِينَ اللَّهَ كَثِيرًا وَالذَّاكِرَاتِ {

– „Хайр-садақа қилгувчи эркаклар ва хайр-садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақлагувчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақлагувчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилгувчи аёллар“. [33:35]


Шунингдек, Расулуллоҳ с.а.в.нинг даврларидан бошлаб барча Ислом асрларида эркаклар билан аёлларни бир-биридан ажратиш ҳам амалий, ҳам жамоий шаклда татбиқ этилгани ривоят қилингандир.

 

Далиллар мажмуини диққат билан ўргансак кўрамизки, Шореъ аёлга уйдан ташқарига чиқишни истаганда жилбоб кийишни буюрди. Аёлнинг юзи ва қўл кафтларидан ташқари бутун баданини аврат қилиб қўйди, зийнатларини номаҳрамларга кўрсатишни ҳаром қилди. Аёлнинг авратига, ҳаттоки сочига ҳам қарашни эркакка ҳаром қилди. Маҳрамсиз сафар қилишни, ҳаттоки ҳаж қилишга маҳрамсиз боришни аёлга тақиқлади. Шореъ уйларга рухсатсиз киришни ҳаром қилди. Жамоат бўлиб намоз ўқишни, жума намозини, жиҳодни эркакка фарз қилиб, буларни аёлга фарз қилмади. Тирикчилик қилиш учун ҳаракат қилишни эркакка вожиб қилиб, аёлга вожиб қилмади. Булар билан бир қаторда Расулуллоҳ с.а.в. эркакларни аёллардан ажратганлар. Масжидда ва намозда аёллар сафини эркаклар сафидан кейинга қўйганлар. Аёллар эркаклардан ажраб туришлари учун масжиддан олдин аёллар, кейин эса эркаклар чиқишига буюрганлар. У зотнинг масжиддаги дарсларида аёллар айтишганки: «Эй Расулуллоҳ, биздан кўра эркакларга кўпроқ дарс беряпсиз. Бизга ҳам бир кунни ажратинг». Бу ва бу каби ҳукмлар ва ҳолатлар мажмуаси Исломий ҳаёт йўналишини, бу ҳаётда эркаклар аёллардан ажратилишини, бу ажратиш

 

29-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181