Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлмайди. Боланинг туғилганини билган ва уни тан олмаслик имконига эга бўлган ҳолатда отага ихтиёр берилади. Бола туғилганини билиб, уни инкор қилишга имкони бўла туриб инкор қилмаса, бола унинг насабидан бўлди, деб ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.:
«الولد للفراش»
«Бола тўшакники», деганлар. Агар ота боланинг туғилганини билмаганлиги ҳақида даъво қилса ва у бехабар қолиш эҳтимоли бўлган жойда, масалан бошқа маҳалла ёки бошқа шаҳарда бўлганини айтса, рост гапираётган бўлиши мумкин. Асосий қоида - билмаслик бўлгани учун бу ота ўз гапини қасам ичиб тасдиқлайди. Агар эр хотини билан бир ҳовлида бўлган бўлса, уни рост гапиряпти, деб бўлмайди. Чунки бундай ҳолатда билмай қолиши мумкин эмас. Агар эр: «Бола туғилганини билгандим, бироқ уни инкор қилишга ҳақли эканимни билмаган эдим», деса ёки «Буни ҳам билардим, лекин дарҳол инкор қилишим кераклигини билмаган эканман», деса, унинг бу даъвоси қабул қилинади. Омма халқ каби у ҳам буни билмаган бўлиши мумкин. Масалан, Исломни яқинда қабул қилган шахс кўп ҳукмларни билмайди. Шунинг учун ҳам бу отанинг билмаслиги узр деб қабул қилиниб, даъвосига қулоқ солинади. Агар билмай қолиши мумкин бўлмаган иш бўлса, унинг билмаслиги узр деб қабул қилинмайди.
Тўртинчиси: Болани инкор этиш ортидан Лаънатлашиш ёки Лаънатлашиш орқали болани инкор этиши керак. Тўлиқ равишда Лаънатлашиш билан болани инкор этсагина, бола унинг насабидан деб ҳисобланмайди.
Мана шу тўрт шарт топилса, бола отанинг насабидан бўлмаган деб ҳисоб қилиниб, онасига берилади. Ибн Умар ривоятига кўра,
«أن رجلاً لاعن امرأته في زمن رسول الله r وانتفى من ولدها ففرق رسول الله بينهما, وألحق الولد بالمرأة»
«Расулуллоҳ с.а.в. замонларида бир киши хотини билан ўзаро лаънат айтишишди ва боласини инкор қилди. Расулуллоҳ с.а.в. бу эр-хотинни ажратиб юбориб, болани онасига бердилар». (Бухорий ривояти). Агар болани инкор қилиш шартлари топилмаса, бола инкор этилмайди ва эрнинг наслидан деб ҳисобланади. Бу бола фарзандликнинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Юқорида туғилган бола эрдан бўлганлиги ҳақида ихтилоф туғилгандаги ҳолат ҳақида гапирилди. Энди хотин бола туққанлиги ҳақида эр-хотин ўртасида жанжал бўлиб қолса, яъни хотин эр-хотинлик асносида эридан бола
167-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181
|