«Бир аёл келиб деди: «Эй Расулуллоҳ, эрим ўғлимни олиб кетмоічи бўляпти. ўғлим менга Абу Инобанинг қудуғидан сув ташиб фойдаси тегаётган эди». Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Икковинг болага қуръа ташланглар». Хотиннинг эри деди: «Боламга мендан кўра ким ҳақлироқ?». Пайғамбар с.а.в. дедилар: «Бу отанг, бу эса онанг. Улардан истаганингни қўлидан ушла». Бола онасининг қўлидан тутди. Она боласи билан бирга жўнаб кетди». Байҳақий Умарнинг болага ота-онасидан истаганини танлашга ихтиёр берганини ривоят қилган. Яна унинг айтишига кўра, Али етти ёки саккиз ёшдаги Аммора Жаромийга онаси ва аммасидан истаганини танлашга ихтиёр берган. Бу ҳадислардаги аниқ далилга кўра, агар ота-она ўз фарзандларини талашиб қолсалар, болага ихтиёр бериш вожиб. Бола уларнинг қай бирини танласа, у билан бирга бўлади. Абу Довуднинг ривоятида келган «қуръа ташлаш» Насоийнинг ривоятида ҳам, бошқа ривоятларда ҳам келмаган. Шунинг учун бу ривоят (ҳадис) болада ота-онадан бирини танлаш имконияти йўқ бўлган ҳолатга талқин қилинади. Ихтиёр қилиш, танлаш муайян ёшга чеклаб қўйилмайди. Буни мутахассисларнинг хулосасига биноан ҳоким белгилайди. Агар мутахассислар «Бола кафолатга, яъни боқувга муҳтож эмас» десалар ва ҳоким бунга қаноат ҳосил қилса, болага ихтиёр беради. Акс ҳолда болани боқишга ҳақли бўлган шахс ҳузурида қолдиради. Фарзандларнинг ҳолати турлича бўлишига қараб бу муносабат ҳам турлича бўлади. Бола гоҳо беш ёшидаёқ кафолатга олинишдан беҳожат бўлади. Бошқа бола гоҳо тўққиз ёшда ҳам кафолатга олинишдан беҳожат бўла олмайди. Шу туфайли боланинг кафолатга олинишга муҳтож ёки муҳтож эмаслиги жиҳатидан унинг воқелигига эътибор берилади.
178-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181
|