Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«أيما رجل تزوج امرأة وبه جنون أو ضرر فإنها تخير فإن شاءت قرت, وإن شاءت فارقت»

«қайси бир киши бир аёлга уйланса ва унда жиннилик ёки бирор зарарли касаллик бўлса, бу аёлга ихтиёр берилади: агар хоҳласа бирга яшайди, хоҳласа ажрашади»;


4. Агар никоҳдан кейин эр жинни бўлиб қолса, аёл қозига мурожаат қилиб, эридан ажралишни талаб қилиши мумкин. Қози ажралишни бир йил муддатга кечиктиради. Агар бу муддат ичида эр жинниликдан тузалмаса ва хотин ажралиш фикридан қайтмаса, қози ажралишга ҳукм қилади. Бунга ҳам «Муватто»да келган ҳадис далил бўлади;


5. Агар эр узоқ ёки яқин сафарга чиқиб дом-дараксиз кетса ва унинг ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмаса ҳамда аёлга ҳаёт кечириш учун нафақа топиш қийинлашиб, имкони бўлмай қолса, у ҳолда - эрни қидириш ва топишга бор имкониятларни сарф қилганидан кейин, аёл ажрашишни талаб қилиши мумкин.

Бунинг далили Пайғамбар с.а.в.нинг:


«أطعمني وإلا فارقني»

«Мени едириб-ичир. Агар едириб-ичирмасанг, мени қўйиб юбор», деб ўз эрига айтган хотин ҳақидаги ҳадислари далил бўлади. Ажралишга едириб-ичирмаслик иллат бўляпти;


6. Агар бадавлат бўла туриб, хотинини боқишдан бош тортса ва аёл тирикчилиги учун зарур бўлган нафақани эрининг бойлигидан ҳеч ололмаса, у ҳолда аёл талоқни талаб қилиши мумкин. Қози бирор муҳлат қўймай, шу заҳотиёқ никоҳни бекор қилиши лозим. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.:


«امرأتك ممن تعول تقول أطعمني وإلا فارقني»

«Хотининг сен боқадиган оиланг аъзоларидандир. У: «Мени едириб-ичир. Едириб-ичирмасанг, мени қўйиб юбор», деб айтиши мумкин», дедилар. Умар р.а. хотинлари олдига умуман келмай қўйган кишиларга: «Ё нафақа беринглар ёки талоқ қилинглар», деб хат ёзганлар. Саҳобалар буни билишган ва инкор қилишмаган. Демак, бу уларнинг ижмоoси бўлган;


7. Агар эр билан хотин ўртасида низо ва келишмовчилик чиқиб қолса, хотин ажралишни талаб қилиши мумкин. Қози эрнинг қариндошларидан битта ҳакам, хотиннинг қариндошларидан битта ҳакам тайинлаши вожиб. Оилавий мажлис уларнинг ҳар бирининг шикоятини тинглайди ва ислоҳ қилишга уриниб кўради. Агар ислоҳ қилишнинг иложи бўлмаса, шу мажлиснинг ўзи уларни ўзи лозим кўргани бўйича ажратиб юбораверади. Аллоҳ Таоло дейди:

 

160-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181