Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Давлат қуриб, қилич билан жиҳод қила бошлаганларида Исломни намоён қилишни яна ўз масалалари қилиб белгиладилар ва унга ҳаёт-мамот масаласи сифатида ёндашдилар. Расул с.а.в. умрага сафарларида Маккадан унча узоқ бўлмаган Асфонга келганларида Бану Каъб қабиласидан бўлган бир кишига йўлиқдилар ва ундан Қурайш ҳақида сўрадилар. У шундай жавоб берди: “Қурайш сизнинг келаётганингизни эшитиб дарғазаб ҳалда йўлга чиқди ва Зи Тувога тушди. Сизни киртмасликка аҳд қилишяпти. Холид ибн ал-Валид отлиқлари билан Кироул Ғанамга келиб турибди”. Расул с.а.в. дедилар: “Эй воҳ Қурайш! Уруш уларни ҳалок этди. Мени араблардан тўсмаса, нима қилар эди. Агар улар менга озор етказа олсалар, улар ўйлаган иш бўлади. Агар Аллоҳ улардан мени ғолиб қилса, тўп-тўп ҳолда исломга киришади. Агар ҳеч нарса қилмасалар, куч улар тарафда бўлган ҳолда урушадилар. Қурайш нима деб ўйлаяпти? Аллоҳ мени пайғамбар этиб юборишига сабаб бўлган рисолат йўлида жиҳод қилишдан қайтмайман ё Аллоҳ уни намоён қилади ё бу бўйин ёлғиз қолади”. Ас-солифа бўйиннинг устки қисми бўлиб, Расулоллоҳ с.а.в. унинг ёлғиз қолиши билан ўлимга ишора қиляптилар. Сўнг юришда давом этиб Ҳудайбийяга тушдилар.
Бу икки ҳолатда: даъватни фикрий кураш билан олиб чиқиш ҳолатида ва жиҳод ва қилич билан олиб чиқиш ҳолатида Расул с.а.в. Исломни намоён этишни ўз масаласи қилиб белгилаб, уни тақдирини ҳал қилувчи масала деб билдирди ва унга ҳаёт-мамот масаласи сифатида ёндашдилар. Шунинг учун биринчи ҳолатда “Рисолатни ташламайман ё Аллоҳ уни намоён этади ё шу йўлда ҳалок бўламан”- деб айтганлар. Агар Расул с.а.в. бу масалани тақдирни ҳал қилувчи масала қилиб, унга ҳаёт-мамот масаласи сифатида ёндашмаганда эди, даъватни на фикрий кураш орқали етказиш билан ва на қилич ёрдамида жиҳод қилиш орқали етказиш билан Ислом ҳеч намоён бўлмас эди. Шунингдек мусулмонлар бугунги кунда куфр қонунлари ҳукм сураётган, кофир ва мунофиқлар ҳукмронлик қилаётган бир вақтда ўз масалаларини тақдирни ҳал қилувчи масала деб эътибор қилиб, ҳаёт-мамот масаласи сифатида ёндашмас эканлар, ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермайди ва бир қадам ҳам олға юришлари мумкин эмас.
Шунинг учун биз Ислом мамлакатларида ҳукмрон бўлиб турган ушбу куфр доирасида ҳар бир мусулмонни Ислом мамлакатларини Дорул-Исломга айлантириб, уни бошқа мусулмонлар мамлакати билан бирлаштириш учун тариқат сифатида халифалик барпо қилишга ҳаракат қилишга, Исломни намоён қалиш мақсадида даъватни оламга кўтариб чиқишга ва Расул с.а.в.нинг муборак сўзларини тўла иймон билан, ёрқин фикрлаб онгли равишда такрор-такрор қайтаришларига даъват этамиз. “Аллоҳга қасам, бу ишни ташла деб ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ҳам ташламайман ё Аллоҳ уни намоён қилади ё шу йўлда ҳалок бўламан”. “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ мени пайғамбар қилиб юборишига сабаб бўлган рисолат йўлида жиҳод қиламан, ё Аллоҳ уни намоён қилади ё шу бўйин ёлғиз қолади”.

 

95-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95