Сиёсий матнларни фикрлашда, яъни сиёсий тафаккурда бу беш ишнинг барчаси бажарилиши лозим. Бу ишлар кўп, оғир ва уларни бажариш қийин, деб айтилмайди. Чунки булар қийин ишлар эмас. Зеро улардан мақсад хабардор бўлиш, кенг билиш эмас. Бу бирданига эмас, аста-секин, вақт ўтиши билан кузатиш ҳосил бўлади, ўрганиш, илмий баҳс қилиш орқали эмас. Тўғри, ўрганиш, илмий баҳс қилиш ёрдам беради, лекин сиёсий тафаккурда ҳамда сиёсий киши учун улар зарур эмас, иккинчи даражали ишдир. Бу борада энг муҳими - кузатув. Кузатув бўлса, қолган тўрт иш табиий равишда амалга ошади. Демак, сиёсий фикрлашдаги асос - кузатув. Қачонки кузатув бўлса, табиийки, сиёсий тафаккур ҳам ҳосил бўлади. Сиёсий тафаккур оғир ва қийин бўлса-да, ҳар қандай киши имкониятидаги ишдир, фикри ва илмининг даражаси қандай эканидан қатъи назар. Оддий қобилиятли ёки юксак истеъдодли ҳар қандай киши сиёсий фикрлаш ва сиёсий киши бўлиш қобилиятига эга. Чунки сиёсий тафаккур маълум даражадаги ақл ва билимни талаб қилмайди, хабарларни кузатишни талаб қилади холос. Ушбу кузутув амалга ошса, сиёсий тафаккур пайдо бўлади. Фақат кузатув изчил давом этиши, узулиб қолмаслиги лозим. Чунки воқеа-ходисалар занжир кабидир. Агар ундан бир ҳалқа йўқолса, занжир узилади ва хабарларни боғлаш ва тушуниш мумкин бўлмай қолади. Шунинг учун ҳалқаларнинг битта занжирга айланиши сиёсий тафаккурда зарурий ишдир, яъни изчил, давомли кузатув сиёсий тафаккурнинг асосий шартидир. Сиёсий тафаккур шахсларда бўлгани каби жамоатларда ҳам, яъни халқ ва умматларда ҳам бўлиши мумкин. У абадий тафаккур ва ташриъий тафаккур каби фақат шахсларда бўлиб, жамоатларда топилмайдиган эмас, балки ҳам шахсий ҳам жамоий фикрлашдир. У сиёсий рахбар ва ҳокимлар сингари шахсларда бўлгани каби оддий ҳалқ ва умматларда ҳам мавжуд. Унинг шахсларда бўлиши камлик қилади. Балки халқ ва умматларда бўлиши зарурий шарт. Бусиз бошқарув юзага келмайди, уйғониш хосил бўлмайди ҳамда халқ ва умматлар рисолат кўтариб чиқишга яроқли бўлмайди. Демак, халқ ва умматда сиёсий тафаккур бўлиши шарт. Чунки бошқарув халқ ва уммат учун, халқ ва умматда яшириниб ётади. Халқ ва уммат бермаса, ҳеч қандай куч ундан бошқарувни зўрлик билан тортиб ололмайди. Агар тортиб олса ҳам, у вақтинчалик бўлиб қолади. Чунки уммат ё бошқарувни бериб, бошқарув давом этади ё қайтариб олишда қаттиқ ҳаракат қилиб, ушбу бошқарувни ағдаради. Модомики бошқарув халқ ва уммат учун экан, халқ ва умматда сиёсий тафаккур бўлиши зарур.
37-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|