Бу уч нарсани билиш учун албатта тафсилотларни билиш керак. Сўзнинг тафсилотларини билиш ва кузатиш зарур, шунда сўз айтилган вазиятлар англанади. Ҳаракат ва алоқалар ҳам шундай. Оддий ҳалқ тафсилотларга аҳамият бермаса-да, атоқли кишилар, айниқса сиёсий кишилар бунга аҳамият қаратмоқлари зарур, чунки улар жавобгар шахслардир ва улар ўзларини уммат ишларини бошқарувчи кишилар деб биладилар. Ҳозирда ҳалқаро аҳвол ва нуфузли давлатлар ўз сиёсатида дипломатия алоқаларига ҳамда малайларга таянади. Бу вақтинчалик холатдир ва у хавф туғдирувчи куч йўқлиги учун мавжуддир. Агар ҳавф туғдирувчи куч юзага келса, бу ҳолат ўзгаради ва ҳалқаро аҳвол нуфузли давлатлар сиёсий ва ҳарбий ишларга таянадиган бўлади. Лекин ҳар қандай ҳолатда бу ишларда ҳам тафсилотларга аҳамият бериш зарур. Масалан, малайлар мавзуси олинса, албатта уларни танимоқ керак, кофир давлатлардаги бўлса ҳам. Дипломатия алоқалари ёки сиёсий ишлар олиб борилса, бу алоқа ва ишларнинг тафсилотларини, айниқса маҳфий алоқа ва ишлар тафсилотларини билиш зарур. Ташқи сиёсат ва ҳалқаро сиёсат малайлар ёки дипломатия алоқалари воситасида олиб бориладими ёки сиёсий ва ҳарбий ишлар орқали олиб бориладими бундан қатъи назар уларни тафсилотлари билан ўрганиш зарур. Шунда сиёсат ҳамда ният ва мақсадлар англанади, сўзнинг ёки ҳаракатларнинг ёки алоқанинг асл моҳияти билинади. Модомики тафсилотлар ўрганилмас экан, сиёсатни тушуниб бўлмайди, киши сиёсий киши бўлиб етиша олмайди ва ўз навбатида ният ва мақсадлар қоронғулигича қолиб кетади.
21-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|