Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Демак, сиёсий онг сиёсий кишилар ва муфаккирларгагина хос эмас, уларгагина хос бўлиши тўғри ҳам эмас. Балки, у жамоийдир ва жамоий бўлиши лозим. Уни олим ва талабаларда, шунингдек, саводсиз ва авом ҳалқда, балки бутун умматда шакллантириш мумкин, балки бутун умматда умумий равишда бўлса ҳам, шакллантириш вожибдир. Зеро, уммат ҳақиқий мард ўғлонларни етиштирувчи заминдир. Бинобарин бу замин сиёсий онг замини бўлиб, мард ўғлонларни ўстирсин ва ҳокимларни муҳосаба қилиш, мард ўғлонларни тўғри баҳолай олиш ва қарши ҳатарларга онгли равишда қарши туриш имконига эга бўлсин.

Шахсларда, шунингдек умматда сиёсий онгни шакллантириш йўли - Исломнинг фикр ва қонунларини таълим беришда ҳам, сиёсий воқеа-ҳодисаларни кузатишда ҳам сиёсий маънода сиёсий тарбиялашдир. Яъни Исломнинг фикр ва қонунлари қуруқ назария сифатида эмас, балки ҳаётда татбиқ этиш учун таълим берилади. Сиёсий ҳодисаларни журналист каби маълумот йиғиш учун эмас, балки улар ҳақида ўз фикрини билдириш учун, бошқа ҳодиса ва фикрларга ёки жорий воқеа-ҳодисаларга боғлаш учун муайян бурчакдан қараш билан кузатилади.
Мабда ва сиёсат билан бундай тарбиялаш - уммат ва шахсларда сиёсий онгни шакллантириш йўлидир. Айни шу йўл Исломий Умматни асл ва асосий вазифасини ўз зиммасига олишига кафолатдир.

Демак сиёсий тарбия Уммат ва шахсларда сиёсий онгни шакллантириш йўлидир. Бинобарин Исломий уммат орасида кенг кўламда сиёсий тарбия олиб бориш зарур. Зеро, шу иш умматда сиёсий онгни шакллантириб, уни ўз ичидан кўплаб иқтидорли сиёсий кишиларни чиқарувчи умматга айлантирсин.

 

47-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95