Бу икки сифат, яъни робита ва амирнинг мавжуд бўлиши وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ Оят сиёсий ҳизб этишга буюраяпди. Чунки у жамоат ишини аниқ кўрсатиб берган. У иш Исломга даъват этиш ва маъруфга буюриш, мункардан қайтаришдир. Маъруфга буюриш ва мункар-дан қайтариш иши умумий бўлиб ҳокимларни амри маъруф, наҳй мункар қилишни ҳам ўз ичига олади. Бунинг маъноси уларни муҳосаба қилиш демакдир. Ҳокимларни муҳосаба қилиш сиёсий иш бўлиб, уни сиёсий ҳизблар бажаради ва бу уларнинг энг муҳим ишларидандир. Демак, оят Исломга даъват этиш, маъруфга буюриш, мункардан қайтариш ва ҳокимларни қилган иш ва тасарруфларида муҳосаба қилиш учун сиёсий ҳизблар ташкил этишга далолат қиляпти. Оят ҳизбларнинг исломий ақида асосида қурилган ва шаръий аҳкомларни қабул қилган исломий ҳизблар бўлмоғи вожиблигини англатяпти. Коммунистик, капиталистик, миллатчилик, ватан-парварлик асосидаги ёки демакратия ёки илмонийликка, массон-ликка даъват этадиган, умуман ғайриисломий ақида асосида қуриладиган ва ношаръий аҳкомларни қабул қиладиган ҳазблар ташкил этиш ножоиз. Зеро, оят бу ҳизблар сифатини улар бажарадиган ишлар билан, яъни Исломга даъват этиш, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш ишлари билан чеклаб қўйган. Бу ишларни бажарувчи киши Исломни кўтариб чиқиши, Ислом асосланиши ва Ислом аҳкомларини қабул қилиши лозим. Коммунистик, капиталистик, демакратик, илмонийлик, массонлик, миллатчилик, ватанпарварлик, иқлимийлик асосларидан бирида уюшса, Ислом асосига қурилган, Исломни кўтариб чиққан ва Ислом аҳкомларини қабул қилган, деб эътибор қилинмайди, балки куфр асосига қурилган ва куфр фикрлари негизига уюшган бўлади.
85-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|