Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Абу Саид ал-Худрий ривоят қилади: “Сизлардан кимки мункарни кўрса, қўли билан ўзгартирсин, қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, бунга хам қодир бўлмаса, дили билан ўзгартирсин. Бу иймоннинг энг заифидир”. Адий ибн Умайядан ривоят қилинади, Расул с.а.в. дедилар: “Аллоҳ айрим кишилар қилмиши билан барчани азоблайди. Одамлар ўз ораларида мункарни кўрсалар, мункарни қайтаришга қодир бўла туриб қайтармасалар, шунда Аллоҳ барчани азоблайди”.
Ушбу ҳадислар маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш вожиблигига ҳам далолат қилади. Ҳокимни маъруга буюриш ва мункардан қайтариш уни қилган ишларида муҳосаба қилишдир. Ҳокимни муҳосаба қилиш, уни маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш муҳим аҳамиятга эга бўлгани учун таъкид юзасидан, хусусан, ҳокимга таалуқли ҳадислар келган. Атийя Абу Саиддан ривоят қилади: “Энг афзал жиҳод - золим султон ҳузурида айтилган ҳақ сўздир”. Абу Умомадан ривоят қилинади: “Бир киши биринчи жамарот кунида Расул с.а.в.га келиб, қайси жиҳод афзал? - деб сўради. Расулуллоҳ с.а.в. индамадилар. Иккинчи жамаротни отганларида яна сўради. Расулуллоҳ с.а.в. индамадилар. Ақаба жамрасини отиб, отга миниш учун узангисига оёқ қўйганларида “савол берувчи қани?” - деб сўрадилар. У “Менман ё Расусуллоҳ” - деди. “Золим султон ҳузурида айтилган ҳақ сўздир”- дедилар Росулуллоҳ с.а.в. Бу ҳоким ҳузурида ҳақни сўзлаш, яъни уни муҳосаба килиш ҳақидаги ҳужжат. Бинобарин раъият ҳақларини еяётган, ўз вазифаларида сустлик қилаётган, уммат ишларига бепарво қараётган ҳокимлар билан курашиш фарздир, чунки Аллоҳ буни талаб қилиб, жиҳод каби эътибор қилди, балки жиҳоддан ҳам афзал билди. Гўёки, Аллоҳ Таоло наздида энг афзал жиҳод - золим ҳокимлар билан курашиш - деб айтгандек. Ҳокимларни муҳосаба қилиш вожиблигига далил сифатида шунинг ўзи кифоядир. Расулуллоҳ с.а.в. ҳокимларни муҳосаба қилишда ҳар қанча озор, ҳатто ўлим ҳавфи бўлса ҳам, уларни муҳосаба қилишга тарғиб қилдилар: “Шаҳидлар улуғи Ҳамза р.а ҳамда золим ҳокимга қарши туриб уни маъруфга буюриб, мункардан қайтарган, сўнг золим ҳоким ўлдириб юборган кишидир”. Бу ҳокимларни муҳосаба қилиш ва золим ҳокимлар билан курашиш йўлида ҳар қандай озорга, ҳатто ўлимга ҳам сабр қилишга тарғиб этишнинг энг чиройли ифодасидир.

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95