Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Оламда содир бўлган ва бўлаётган сиёсий воқеа-ҳодисаларга муайян бурчакдан қараш йўриғи мана шу. Бу бурчакнинг қандай бўлиши аҳамиятсиз. У ташқи сиёсатда даъватни асос қилиш, яъни оламга қарашдаги муайян бурчак қилиш каби умумий бўлиши ҳам, ёки оламда эркин ҳаракат қилиш мақсадида сиёсий ва ҳарбий ишларни маълум давлатларга қаратиш каби хос бўлиши ҳам, ёки бошқа давлатлар бизнинг сиёсий курашларимиздан намуна сифатида кўриши учун муайян сиёсий курашларга кириши каби янада хосроқ бўлиши ҳам мумкин. Сиёсий иш ва ҳодисаларда муайян бурчакдан қараш осон иш, бунинг учун амалда сиёсат билан шуғулланш керак. Балки буни тушуниш учун сиёсий ҳодисаларни чуқурроқ текшириш кифоя. Демак, сиёсатни кузатиш, сиёсий тушунчаларни идрок этиш сиёсий онг шаклланмоғига олиб келмоғи лозим. Сиёсий онг сиёсий ишларда ҳамда сиёсий ҳодисаларга таъсир ўтказишда ниҳоятда зарурий ишдир.

Катта давлатларда сиёсий онг табиий бир ҳолга айланган, ҳалқаро сиёсатни билиш сиёсий кишиларни кундалик ишларидир. Исломий давлат фарзандлари бўлган Исломий Уммат фарзандлари эса, сиёсий онг улар эгаллаши лозим бўлган энг бирламчи сиёсий тушунча бўлмоғи ва сиёсий ишлар олиб боришда асос вазифасини ўтамоғи зарур. Ҳамда сиёсий онгни оммалашиши, жамиятда оддий ишлардан бири бўлиши ва сиёсий кишиларнинг кундалик ишларига айланиши учун ҳаракат қилмоқлари зарур. Зеро, уларнинг муқаддас бурчлари ва асосий вазифалари исломий даъватни оламга олиб чиқиш ва одамлар орасида ҳидоят нурини тарқатишдир. Бунинг учун алтатта улар сиёсий кишилар бўлмоқлари, оламга муайян бурчакдан қарамоқлари ва уларда етук сиёсий онг шаклланмоғи шарт.

Улар сиёсий онгни шакллантириш оғир иш, ундан фақат доно ва зиёлиларгина баҳрамант бўлишлари мумкин, деб ўйламасликлари учун унинг ниҳоятда оддий иш эканини ва барча инсонлар учун, ҳатто саводсиз омилар учун ҳам мумкинлигини англаб етишлари лозим. Зеро, сиёсий онг - оламдаги жамийки ишларни, Исломни ва оламга қарашда муайян бурчак бўлиши мумкин бўлиб барча нарсаларни тўла бўлиш дегани эмас. Балки олам ҳақида қанча маълумотга эга бўлишидан қатъий назар оламга қараш ва муайян бурчакдан қараш сиёсий ишдир. Сиёсий онгдаги энг эътиборли жиҳат, битта сиёсий ишда бўлса ҳам, қарашнинг оламга қаратилиши, ва бу қарашнинг муайян бурчакдан келиб чиқишидир. Оламга муайян бурчакдан қараш мавжуд бўлишининг ўзи сиёсий онг борлигига кифоя қилади.

Тўғри, олам ҳақидаги, сиёсий ҳодисалар ҳақидаги ҳамда муайян бурчак ҳақидаги маълумотларга қараб сиёсий онг даражаси паст ёки юқори бўлиши мумкин. Лекин барчаси ҳам сиёсий онг бўлиб, айни бир хил натижага - сиёсатда юзакиликдан, ишлар маъно ва мақсадга қарашда саёзликдан чиқишга олиб келади.

 

46-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95