Бироқ сиёсий тафаккур энг оғир ва энг олий тафаккур бўлса-да, фақат шахсларда мавжуд бўлиб қолиши мумкин эмас. Шахслар ҳар қанча кўп ва уларнинг сиёсий тафаккури ҳар қанча тўғри ва юксак даражада бўлмасин, ҳеч қандай қийматга эга эмас. Чунки ҳалқ ва миллатлар сиёсий тафаккурда адашган вақтда шахсларнинг тўғри ва юксак даражадаги сиёсий тафаккури, гарчи уларнинг сони кўп бўлса хам, ҳеч қандай қийматга эга бўлмайди. Сиёсий тафаккурдаги адашиш, яъни сиёсий кўрлик ҳалқ ва миллатларда томир отса, унинг оқими ҳамма нарсани ювиб кетади, халқ ва миллат осонликча алданади. Халқ ва у билан бирга истеъдодли шахслар ҳам душман оғзидаги тайёр луқмага айланади. Халқ ва миллат сиёсий тафаккурда ожиз бўлса, бу кўрлик олдида ҳар қанча кўп бўлса ҳам, даҳолар истеъдоди ҳеч қандай фойда бермайди. Бунга Мустафо Камолнинг йигирманчи мийлодий аср бошларида Исломий давлатни вайрон қилиб, халифаликни тугатишда муваффақият қозониши ҳамда шу аср эллигинчи ва олтмишинчи йилларда Жамол Абду-н-Носирнинг Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнг озодликка тайёр турган араблар озодлик йўлида ғов бўлишидаги ғалабаси тирик мисолдир. Шунинг учун ҳалқ ва миллатлардаги сиёсий тафаккурга қаттиқ эътибор қаратмоқ зарур. Тўғри, сиёсий тафаккур шахсларда шаклланса, душманлар олдида қарши тура оладиган, адаштиришларни фош қиладиган сиёсий тафаккурни шу шахслар орқали юзага келтириш мумкин. Лекин бунинг учун ушбу шахсларнинг фикрлари ҳалқ ва миллатга кўчиб ўтиши, шахсларда бўлгани каби миллатларда ҳам бўлиши лозим. Ҳамда сиёсий фикрловчи шахслар миллатнинг бир бўлагига айланиб, бутун миллат-уммат фикрловчи бўлиши керак. Агар шахсий фикрлар жамоат фикрларга айланмаса ҳамда шахслар тафаккури билан бир бўлиб кетмаса, бундай тафаккурнинг ва бундай шахсларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Шахслар ҳар қанча кўп ва истеъдодлари буюк бўлмасин, уларнинг сиёсий тафаккури душманлар қаршисида ожиз, адаштиришларига қарши тура олмайди. Душманларга қарши тура оладиган куч - халқ ва уммат тафаккури, яъни халқ ва умматдаги мавжуд сиёсий тафаккурдир.
40-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|