Лекин мумкинот сўзини асл маъноси билан, яъни маҳол ишнинг ва юзага келиши қатъий бўлган ишнинг зидди маъноси билан олганда тўғри тарифдир. Зеро, сиёсат маҳол ишлар фани эмас, балки мумкин ишлар фанидир. Мумкинотга таалуқли бўлмаган, аниқроқ қилиб айтганда воқега ҳамда бўлиши мумкин бўлган воқеаларга таалуқли бўлмаган фикрлар мантиқий фаразлар, қуруқ ҳаёллар халос, сиёсат эмасдир. Фикрлар сиёсий фикрлар бўлиши, яъни сиёсий бўлиши учун албатда мумкинотга тааллуқли бўлиши зарур. Шунинг учун сиёсат маҳол ишлар фани эмас, мумкинотлар фанидир. Маҳол иш сиёсат эмасдир. Воқе ва воқелик ҳам сиёсат эмас, чунки булар тарихнинг зиддидир. Агар ишлар мумкинотлар асосида ўзгармайдиган бўлганда сиёсат ҳам тарих ҳам бўлмас эди. Тарих воқени бошқа воқега ўзгариши. Сиёсат маҳол ишни зидди бўлган мумкин ишлар фанидир. Расулуллоҳ с.а.в. сиёсатга мумкин ишлар фани деб қараб, ширк ўрнига Исломни қурдилар, муаммоларга Ислом фикри ва қонунлари билан ечим бердилар, натижада куфр ва ширк фикрлари ўрнини Исломнинг фикр ва қонунлари эгаллади. Мустамлакачилик, айниқса ғарб мустамлакачилиги Исломни, Ислом хавфини ва унинг ҳаёт майдонига қайтиб келиши хавфини яхши англайди ва шунинг учун сиёсатга воқеликка риоя қилишдир. Сиёсат мустамлакачилик фикрига кўра мумкинотлар фани, яъни воқелик асосида иш юритмасликни пуч ҳаёл ва сафсата, деб номлашади, токи одамлар Исломдан, унинг фикрларидан узоқлашсинлар, яъни воқега рози бўлиб уни ўзгартириш ҳақида фикр юритмасинлар. Демак Уммат онгига синдирилган ушбу тушунчага қарши курашиш ҳамда сиёсат уммат ишларини воқелик асосида эмас, балки ислом қонунлари асосида бошқармоқ эканини англаб етиш зарур.
18-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|