Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Сиёсий илм ва сиёсий баҳс матнлари ҳам сиёсий тафаккурнинг объекти ҳисобланади. Лекин ҳақиқий сиёсий тафаккур хабар ва воқеаларнинг матнларини идрок этишдир. Шунинг учун хабарлар услуби хақиқий сиёсий матн деб эътибор қилинади. Агар киши сиёсий фикрловчи бўлса, хабарлар матнини, хусусан, хабарлар услубини ва бу услубни қандай тушуниш лозимлигини фикрлаши зарур.

Чунки айни шу нарса сиёсий тафаккур деб эътибор қилинади ва сиёсий илм ҳамда сиёсий баҳслар сиёсий тафаккур жумласидан эмас. Зеро, сиёсий илм ва баҳсларни фикрлаш жараёни фикрий матнларни фикрлаш жараёни билан бир хил бўлиб, у ҳам маълумот беради ҳамда чуқур ёки ёрқин фикрга олиб келади, лекин фикрловчи сиёсий кишига айланмайди. Балки сиёсатни ҳамда сиёсий баҳсларни билувчи қилади. Бундай киши сиёсат ўқитувчиси бўла олади, лекин сиёсий киши бўлишга ярамайди. Чунки сиёсий киши воқеа ва хабарларни ҳамда уларнинг мазмунларини тушуниб, маълум чора қўллай оладиган даражада хулосага кела оладиган кишидир. У хатто сиёсий илм ва баҳсларни билмаслиги ҳам мумкин. Тўғри, сиёсий илм ва баҳслар воқеа-ходисаларни тушунишда ёрдам беради. Лекин бу ёрдам воқеа ва ходисаларни боғлаш вақтида зарурий маълумот нуқтаи назаридангина муҳимдир. Башқа хеч қандай ёрдам бера олмайди. Шунинг учун улар сиёсий тафаккур жараёнида шарт эмас.

Лекин афсуски, динни давлатдан ажратиш фикрати юзага келиб, бу фикрат эгаларига ўрта ечим ҳукмрон бўлгандан буён Ғарб, яъни Европа ва Америка ўзининг ҳаёт ҳақидаги фикрати асосидаги ва ўрта ечим негизидаги ҳамда ўрта ечимни юзага келтирадиган юзакилик асосидаги сиёсий илм ва баҳс китобларини чиқаришда етакчилик қилди. Коммунистик фикрат келиб, уни Россиянинг коммунистик давлати қабул қилганда ўрта ечим асосида эмас, балки барқарор фикрат асосида сиёсий илм ва баҳслар майдонга чиқиши кутилган эди.
Афсуски Россия Ғарбга эргашди. Шунинг учун сиёсий илм ва баҳслар шаклан ўзгарган бўлса-да, мазмунан бир хил усулда давом этди. Демак, айта оламизки, ҳозирга қадар чиққан сиёсий илм ва баҳсларнинг тўғрилигига ақл қаноатланмайди. Уларнинг асоси ўрта ечим бўлишидан ташқари психалогия илми каби фараз ва тахминга қурилган. Шунинг учун киши ушбу сиёсий илм ва баҳсларнинг матнлари бўйича фикрлаш чоғида хушёр турмоғи, хатолардан эхтиёт бўлмоғи лозим. Чунки улар воқеликка зид фикрларни хамда ниҳоятда хато фикрларни ўз ичига олади. Бу сиёсий илм ва баҳсларда ташриъий фикрлар мавжудлиги сабабли Ғарб қонунчилигига муомила қилинганидек муомилада бўлиб, ўқиб ўрганмасликни афзал биламиз. Лекин улар фикрий баҳслар туридан бўлиб, уларда сиёсий баҳслар ҳам борлигига эътиборан, айни шу жихатдан уларни ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик билан ўқиб ўрганиш мумкин.

 

33-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95