Демократия - ҳалқнинг ҳалқни ҳалқ томонидан бошқаришидир ҳар қайси диёрдаги ҳалқнинг барча шахслари ўзлари учун умумий ирода хосил қилиш учун ўз ўрталарида иттифоқ пайдо қилишга ҳаракат қилади. Бунинг учун ҳар бир шахс ўзи яшаётган жамоати учун барча ҳуқуқларидан воз кечишга ўзи билан ўзи келишиб олади. Бу жамоий келишувдир. Шу келишув тақазоси бўйича ҳар бир шахс бутун жамоат учун барча ҳуқуқларидан воз кечади ва ўз шахси ва бор имконияти билан олий умумий иродани идора этишга улуш қўшади. Бу келишувдан маълум маънодаги жамоий хайъат, сиёсий ҳайъат - давлат хосил бўлади ва у жумҳурият ва бошқа номлар билан аталади. Демократия - барча одамларнинг давлат бўлиши ва ҳар бир шахс давлат пайдо қилиш, ҳокимларни белгилаш, қонун тузиш ва шу каби бошқарув ва давлатга тааллуқли ишларда бошқалар қатори ўз ҳуқуқига эга бўлиш демакдир. Ҳар бир шахсни ўзи билан қилган аҳд-келишуви - жамоат учун ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан воз кечишидир. Бу жамоат ёки иттифоқий келишув умумий ирода, у сиёдатдир. Ҳалқ у барча нарсадир. Сиёдат - умумий ирода, давлатдир. Давлат - бу ҳалқдир. Ҳалқ ўзига ўзи ҳужайин, халқ - сиёдат, ҳалқ - умумий ирода. Бироқ ушбу умумий ирода маънавий нарса, у ўз манфаатларини бошқариши учун ижроий орган - ҳукумат сайлайди. Шунинг учун давлатда икки ҳайъат: қонун чиқарувчи ва ижро ҳайъати сайланади. Ижро ҳайъати жамоат тарафидан унинг иродасини, яъни қонунларини ижро қилиш учун сайланади. Бутун ҳулқ қонун чиқарувчи ҳайъат бўлолмаслиги сабабли қонун чиқарувчи ҳайъатга ўзидан вакил сайлайди ва улар депутатлар палатаси бўлади. Демократик низомда депутатлар палатаси умумий иродани акс эттиради. Ҳукуматни ва давлат раисини улар сайлайди. Улар умумий иродани ижро этиш ваколатига эга бўладилар. Демократик низом - ҳалқ ўзига ўзи ҳўжайин бўлиши демакдир. Ҳалқ - қонун ишлаб чиқаради. Ҳалқ - ҳукуматни сайлайди. Шунга кўра изоҳланишдан илгари демократияда икки салтанат мавжуд эди: умумий ирода, яъни ҳалқ ва ҳалқ иродасини ижро этиш учун ҳалқ сайлайдиган ҳукумат. Лекин изоҳланишдан сўнг унда учта салтанат пайдо бўлади: қонун чиқарувчи салтанат, яъни депутатлар палатаси, ижро салтанати, яъни ҳукумат ва суд салтанати, яъни судъялар ёки олий суд.
88-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|