Исломий давлатнинг ички сиёсати давлат ичкарисида Ислом қонунларини ижро қилишдир. Исломий давлат ўз салтанатига бўйсунган ўлкаларда Ислом қонунларини ижро қилар эди: муомилаларни тартибга солар, ҳадларни ижро қилар, жазо чораларини қўллар, ахлоқни мухофаза қилар, ибодатлар бажарилишини кафолатлар ва раъиятни барча ишларини Ислом қонунларига мувофиқ бошқарар эди. Ислом ўз салтанати остидаги Исломни қабул қилган ва қилмаган барча одмларга қонунларни қай йўсинда ижро қилишни баён қилиб берган. Исломий давлат фақат Ислом қонунларини шу йўсинга мувофиқ татбиқ этар эди, зеро муаммолар ечими шаръий ҳукм бўлгани каби ижро тариқати ҳам шаръий ҳукмдир. Чунки Аллоҳ барча инсонларга уларнинг фақат инсонлик сифатини эътиборга олиб Ислом билан мурожаат қилган. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: يَاأَيُّهَا الْإِنسَانُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ الْكَرِيمِ - “Эй инсон, улуғ Павардигорингдан сени нима алдаб қўйди?”. [82:6] Ислом Ислом тузуми билан бошқарилаётган жамоатни дини ва ирқидан қатъий назар яхлит инсоний жамоат деб эътибор қилади ва ундан фақат фуқаролик, яъни давлат ва тузумга садоқатни шарт қилади ва у тузумда майда миллатлар бўлмайди. Балки барча одамлар модомики, давлат гражданлигига эга эканлар, фақат инсон деган эътиборда исломий давлат фуқароларидир. Бинобарин, исломий давлатни ички сиёсати давлат гражданлигига эга мусулмон ёки ғайримусулмон бўлган барча кишиларга исломий шариатни ижро қилади. Ислом давлатидаги ташқи сиёсат давлатнинг бошқа давлат, ҳалқ ва миллатлар билан алоқаси бўлиб, бу алоқа Умматнинг ташқи ишларини бошқармоқдир. Ушбу ташқи сиёсат ўзгармас барқарор фикрат асосида қурилади, бу фикрат Исломни барча ҳалқ ва миллатлар орасида ёйишдан иборатдир.
10-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|