ШАХСЛАРНИНГ ХАЛҚАРО СИЁСАТГА ТАЪСИР ЎТКАЗИШЛАРИ ВА ҲИЗБЛАРНИНГ ДАВЛАТЛАР ЙЎНАЛИШИНИ ЎЗГАРТИРИШЛАРИ
Савол: шахслар халқаро сиёсатга ва ҳизблар давлатларнинг йўналишига қандай таъсир ўтказа олади, ҳолбуки бу йўналишлар бир неча асрлардан бери мавжуд ва илдиз отган. Жавоб: шахс ва ҳизблар сиёсий ишларни, халқаро сиёсатни завқланиш, маълумотларини бойитиш учун кузатишлари яхши эмас. Балки олам ишларини бошқариш ва олам сиёсатига таъсир этувчи тариқат ҳақида фикрлаш мақсадида, яъни сиёсий кишилар бўлиш мақсадида кузатишлари лозим. Сиёсий киши оқил-донолардан бўлса-да, завқланиш учун теран фикрловчилардан бўлса-да, маълумотини бойитиш учун кузатишдан йироқда бўлади. У оқил ёки фикрловчи сиёсий киши киши бўлгани учун сиёсатни кузатади, халқаро аҳволни ва давлатлар вазиятини тушунади ва халқаро сиёсат билан ҳам нафас юради. Сиёсий киши бўлиш - олам ишларини бошқариш, яъни халқаро сиёсатга таъсир ўтказиш учун ишлаш демакдир. Бошқа жиҳатдан олганда шахс сифатида эмас, балки умматни бир бўлаги ва давлатдаги шахс сифатида ишлайди. У давлат сиёсатини белгиловчи ёки ижро қилувчилардан бўлмаса-да, шундай кишилардан бўлишга ёки шундай кишиларни муҳосаба қилувчи кишилардан бўлишга интилади. Бу билан у ҳалқаро сиёсатга таъсир ўтказади, сиёсатни белгилаш ёки уни ижро қилиш ваколатига эга бўлмаса хам. Шундай қилиш билан у таъсир этувчи кишига айланяпти. Чунки давлат халқаро сиёсатга ва халқаро аҳволга одатда шундай кишилар билан таъсир ўтказади ёки бу каби кишилар давлатни халқаро сиёсатга таъсир этувчи даражага кўтаришга ҳаракат қилади. Шу вақтда сиёсий тушунчалар ўз натижаларини беради, яъни сиёсий онгга эга бўлган, оламда, хусусан, буюк давлатларда содир бўлаётган сиёсий ишларни идрок этадиган шахсларни етиштириб чиқариш орқали давлат халқаро сиёсатга ва халқаро аҳволга таъсир этадиган даражага кўтарилади. Халқаро сиёсат ва ҳалқаро аҳволга таъсир ўтказиш йўлида қўйиладиган биринчи қадам - сиёсий тушунчаларни аниқ равшан қилишдир. Бунинг учун энг аввало шахсларни сиёсий ишларни кузатишга ва ҳалқаро сиёсатни тушунишга одатлантириш, яъни оламий сиёсатда сиёсий кишиларни юзага келтириш лозим. Шунда давлат ҳалқаро сиёсатда ва ҳалқаро аҳволда таъсирга эга бўлади. Демак, сиёсий тушунчалар ниҳоятда зарур ва муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, шуни унутмаслик лозимки, давлат давлатлараро алоқалари билангина халқаро мавқега эга бўлади. Шахс жамиятда шахслар ўртасидаги алоқаси билангина маълум мавқега эга бўлади. Унинг жамиятда инсонлар ўртасидаги ўрни шу алоқалар билан ва шу алоқаларга қанчалар таъсир ўтказиши билан белгиланади. Шунингдек, давлат ҳам давлатлар билан алоқалар ўрнатиш орқали маълум мавқега эга бўлади. Унинг мавқеи давлатлараро алоқалари ва шу алоқаларга қанчалар таъсир ўтказиши билан баланд ёки паст бўлади.
86-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|