Исломий давлатнинг ташқи сиёсати қуриладиган асос мана шудир. Бу ҳокимият тепасидаги шахслар ўзгариши билан ўзгармайдиган барқарор собит асосдир. Бу асос барча асрларда Расул с.а.в. Мадинада қарор топганларидан то Исломий давлатнинг охири сифатидаги Усмоний давлат тугатилгунга қадар мавжуд ва собит бўлган, мутлақо ўзгармаган. Расул с.а.в. Мадинага келишлари биланоқ Исломий давлатнинг бошқа давлат ва ҳалқлар билан алоқасини Исломни ёйиш асосига қура бошлаганлар. Ҳижозда даъватни ёйиш учун имконият яратиш мақсадида яҳудийлар билан битимлар туздилар. Сўнгра Араб ярим оролида даъватни ёйиш учун Қурайш билан Ҳудайбийя битимини имзоладилар. Сўнгра даъват орқали Исломни ёйиш асосида алоқалар ўрнатиш учун Араб ярим оролидан ташқаридаги давлатларга мактублар йўлладилар. Расул с.а.в. дан сўнг халифалар келиб, улар ҳам барча давлатлар билан исломни ёйиш асосида алоқалар ўрнатиб, оламга исломий даъватни ёя бошладилар. “Давлат” ичкарида Исломни татбиқ этиш ва ташқарида даъватни оламга ёйиш учун қурилади. Шунинг учун исломий давлатнинг ташқи сиёсатидаги вазифаси исломий даъватни ёйишдан иборатдир. Муҳаммад с.а.в. нинг барча одамларга пайғамбар этиб юборилиши Исломни ёйиш ташқи сиёсатнинг асоси бўлишини белгилаб беради. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا - “Биз сизни барча одамларга ҳушхабар бергувчи ва огоҳлантирувчи этиб юбордик”. [34:28] يَاأَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ - “Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панд-насиҳат келди...”. [10:57] يَاأَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا - “Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ юборган элчиман”.[7:158] وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَذَا الْقُرْآنُ لِأُنذِرَكُمْ بِهِ وَمَنْ بَلَغَ - ”Бу Қуръон менга сизларнинг ва у етиб борган кимсаларни огоҳлантириш учун ваҳй қилинди”. [6:19] Расул с.а.в. ўз вазифаларини бажариб, инсонларга рисолатни етказдилар. У киши вафот этганларида унинг рисолатини инсонларга етказиш мусулмонлар томонидан давом этди. Демак исломий даъватни оламга ёйиш Расул с.а.в. нинг ишларини довом эттиришдир. Исломий даъватни ёйиш исломий давлатнинг бошқа давлат, ҳалқ ва миллатлар билан бўлган алоқаси учун асос бўлгандир. Бу Қуръон суннат ва ижмоъ билан собит бўлган шаръий ҳукмдир. Шунинг учун Исломий Давлатнинг ташқи сиёсати Исломий даъватни оламга ёйишдир.
11-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|