Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунинг учун ташқи сиёсат ҳабарлари бутун Уммат орасида кенг тарқалиши, инсонлар тарафидан умумий равишда идрок этилиши ва улар сиёсий киши ва муфаккирларга айланишлари зарур. Токи улар уммат мажлисига муҳосаба ва маслаҳат учун ўзларидан вакиллар сайлаганда уларни сиёсат ва ҳақаро сиёсатни англаган ҳолда сайласинлар. Чунки сиёсат ва ҳалқаро сиёсатни англаш Умматда ва уммат мажлисидаги уммат вакилларида топилиши зарур бўлган сифатдир. Ташқи сиёсат ва ҳалқаро сиёсатни билиш сиёсий кишиларнинг иш ва фикрларида етакчи ўринда бўлиши ва муфаккирларнинг фикрларида аниқ фикрлашларида намоён бўлиши зарур. Чунки, мусулмон киши ҳаётда мана шу Ислом учун, исломий даъват учун келган. Ҳаётда Дин учун, дин ҳимояси учун ва унинг даъватини ёйиш учун яшайди. Жиҳод Исломнинг чўққиси бўлса, исломий даъватни ёйиш Жиҳод учун ғоядир. Бу эса, ташқи сиёсатдан ва ҳалқаро сиёсатдан бохабар бўлиб туришни тақазо этади.

Ҳалқаро майдонда таъсирга эга бўлишга ҳамда буюк ва нуфузли бўлишга кўз тикаётган давлат ташқи сиёсатни асосий ишларидан бирига айлантиради ва ичкари ва ташқаридаги мавқеъни барқарор қилишда уни восита қилиб ушлайди. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Шундай экан сиёсий кишилар ҳокимиятда бўладими ёки йўқми қайси соҳада бўлишидан қатъи назар ташқи ва ҳалқаро сиёсатни кенг кўламда билишлари лозим. Чунки, айни шу иш уларни сиёсий киши, яъни умматлар ишларини бошқарувчи мақомига кўтаради. Зеро, Умматларнинг асосий ишлари ташқи сиёсат ва ҳалқаро сиёсатга боғлиқдир. Шунинг учун барча сиёсий ҳизбларнинг умуман сиёсий киши ва илм аҳлиларининг энг муҳим ишлари ташқи сиёсат ва ҳалқаро сиёсат бўлмоғи зарур.

Ташқи ва ҳаларо сиёсатни билиш, айниқса сиёсий кишилар ҳамда муфаккир ва олимлар учун зарур экан, уларни умумий равишда ўрганиш ярамайди. Бундай ўрганиш фойдадан ҳоли бўлмасада, ҳавфни олдиндан билиш, ҳавфдан қандай сақланиш лозимлигини билиш ва воқеа-ҳодисаларни, душманнинг ният-мақсадларини тушуниш учун етарли эмас. Балки тафсилотларига киришиш, воқеа-ҳодисаларни, ишларни кузатиш, уларни сиёсий таҳлил этиш ва ният-мақсадларини англаш зарур. Душманнинг давлат ва умматга қарши ният-мақсадларини англаш учун аввало унинг сўзини ва сўз сўзлаган вазиятни, иккинчидан унинг ҳаракатларини ва ҳаракатлар олиб борилган вазиятни, учинчидан алоқаларни ва ушбу алоқалар вазиятини ўрганиш зарур. Ушбу уч нарсани билмасдан туриб душманнинг ният-мақсадларини англаш мумкин эмас.

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95