Сиёсат билан шуғулланиш, яъни мусулмонлар ишига аҳамият бериш ҳоким тарафидан ҳамда душман тарафидан мусулмонларга келаётган озорни қайтаришдир. Шунинг учун ҳадислар ҳоким тарафидан келадиган озорнигина қайтаришда чекланиб қолмади, балки иккисини ҳам ўз ичига олди. Жарир ибн Абдуллоҳ ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига келиб, сизга Исломга байъат қиламан, дедим. Расул с.а.в. менга ҳар бир мусулмонга холислик қилишни шарт қилдилар”. Бу ҳадисда “холислик” сўзи умумий маънода келган бўлиб, у ҳоким тарафидан ҳамда душман тарафидан мусулмон кишига келаётган озорни қайтариш маъносини ҳам ўз ичига олади. Бу ҳокимларни муҳосаба қилиш учун раъиятни қандай бошқариш лозимлигини билишда ички сиёсат билан шуғулланиш демакдир. Куфр давлатларининг мусулмонларга қилаётган ҳийла-найрангларини очиб ташлаш, хатарларнинг олдини олиш ва озорни қайтаришда ташқи сиёсат билан шуғулланиш демакдир. Бинобарин, нафақат ички сиёсат билан, балки ташқи сиёсат билан ҳам шуғулланиш керак бўлади. Чунки ички ёки ташқи сиёсатми, умуман сиёсат билан шуғулланиш фарздир. الم غُلِبَتْ الرُّومُ فِي أَدْنَى الْأَرْضِ وَهُمْ مِنْ بَعْدِ غَلَبِهِمْ سَيَغْلِبُونَ الم غُلِبَتْ الرُّومُ
55-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|