Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Абу Мусодан ривоят қилинади: “Хушнуд этинглар, бездирманглар, енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар”.
Ҳокимнинг раъиятга бўлган алоқасидаги масъулиятига келсак, Шореъ Ҳокимни раъиятга насиҳат қилишга, уларнинг ишларида фақат Ислом билан ҳукм юритишга буюрди ва умуммулкни ўзлаштиришдан огоҳлантирди. Аллоҳ Таоло раъиятга насиҳат қилмайдиган ёки бирор ишда уларга ҳиёнат қиладиган ҳокимга жаннатни ҳаром қилган. Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинади: “Қайсики бандани Аллоҳ раъиятга бошлиқ қилса ва ҳоким раъиятга насиҳат қилмаса, жаннат бўйини топмайди”. Яна Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинади: “Расул с.а.в.нинг шундай деб айтаётганларини эшитдим: “Қайсики бошлиқ мусулмонлар раъиятига бошлиқ бўлиб, уларга хиёнат қилган ҳолда ўлса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади”. Муслим Маъқалдан: “Қайсики амир мусулмонлар ишига бошчилик қилиб, улар учун қийинчилик тортмаса, насиҳат қилмаса, улар билан жаннатга кирмайди”. Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Ҳар бир ҳиёнатчи учун қиёмат куни байроқ мавжуд бўлиб, ҳиёнати бўйича баланд кўтарилади. Билинки, омма амиридан ҳиёнати каттароқ киши йўқ”. Расул с.а.в.нинг раъият йўлида қийинчилик тортишга, уларга насиҳат қилишга қаттиқ аҳамият қаратишлари ҳокимликдаги масъулиятнинг нақадар оғирлигини кўрсатади.

Умуммулкни ўзлаштирмаслик масаласига келсак, Расул с.а.в. бундан қаттиқ огоҳлантирганлар. Бошлиқларнинг бирида бу ҳолни кўриб, қаттиқ урушиб берганлар ва бу хақда одамларга гапирганлар. Абу Холид ас-Соидийдан. “Пайғамбар с.а.в. Ибн Лутбийяни Бану Салим садақаларига омил қилиб юбордилар. У Расулуллоҳ с.а.в. хузурларига келганда, Расул с.а.в. ундан хисобот талаб қилади. Бу сизларга ва бу менга совға қилинди, деб жавоб берди омил. Сўзинг рост бўлса, онангни уйида ўтирмайсанми, сенга совға келар эди?! - деб ўрниларидан туради ва Аллоҳга ҳамд айтиб одамларга хутба ўқийди: “Аммо баъд, мен айрим кишиларимни ваколатимдаги баъзи ишларга омил қиламан. Сўнг у келиб, бу сизларга, бу менга совға қилинди - деб айтада. Сўзи рост бўлса, онасини уйида ўтирмайдими, унга совға қилар эди. Аллоҳга қасам, ҳеч ким ҳеч нарсани ноҳақ олмайди, олса, қиёмат кунида уни кўтариб боради”. Бу Аллоҳ ундан хисобот талаб қилишидан ва қилмишига кўра азобланишидан қиноя. Бу хокимни умуммулкни қандайдир йўллар билан, фатво ва таъвил билан ўзлаштириб юборишидан қаттиқ огоҳлантиришдир.

Ҳокимнинг одамларга қайси қонунлар билан ҳукм юритиши лозимлигига келсак, Шореъ бу қонунларни аниқ белгилаб берган. Уни Аллоҳнинг китоби Расулини суннати билан ҳукм юритишга буюриб, Китоб ва Суннат асосида ижтиҳод қилишга ҳуқуқини берди. Исломдан бошқа манбага мурожаат қилишдан қайтарди.

 

77-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95