Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Федерал иттифоқ моҳияти мана шу. Бинобарин икки давлатнинг ўртасидаги визаларни бекор қилиш, иқтисодий бирлик, таълим программаларини бирлаштириш ёки ушбу барча қонунларни бирлаштириш, буларнинг федерал иттифоққа ҳеч қандай алоқаси йўқ. Баъзан бу ишлар икки давлат ўртасида федерал иттифоқ мавжуд бўлмаган ҳолда ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Парламент ёки парламентлар, конгресс ёки сенаторларнинг бу каби иттифоқларни тасдиқлаши федерал иттифоққа мутлақо дахилсиздир, чунки бу каби қарор фақат рағбат ва қизиқишни ифодалайди холос. Энг муҳими иттифоқ турини, иттифоқ давлатини ва унинг ваколатларини белгиловчи дастур қабул қилинишидир.
Шунга кўра, Исломий шариат мусулмонлар учун қандай турда бўлмасин мутлақо федерал иттифоққа рухсат этмайди. Зеро, мусулмонларда бошқарув низоми бирлик низоми, иттифоқ низоми эмас. Бу бир жиҳатдан, бошқа жиҳатдан эса, Исломда сиёдат-эгалик шариат учун. Бошқарув низомини, қонун ва молияни шариат белгилайди. Ҳеч ким уларни белгилаш ҳуқуқиги эга эмас. Бундан ташқари шариат ҳукмлари жамийки мусулмонлар учун бир хил бўлиб, маълум диёрдаги шариат ҳукми бошқа диёрдаги шариат ҳукмидан ўзгача бўлиши мумкин эмас. Қонуннинг ҳар хил бўлиши ножоиз. Мусулмонлар молияси битта бўлиб, диёрларнинг қанча кирим қилишидан қатъий назар уларга байтул-молдан сарф қилинади. Жиҳод мусулмонларга фарз бўлиб, мусулмонлар диёридан бирига ҳужум қилинса, барча мусулмонлар жиҳодга сафарбар бўлиши зарур. Мусулмонлар вужуди мажбурий равишдаги битта вужуд бўлиб, уларнинг қонунлари, молияси, умуман бошқарувга тааллуқли барча қонун бир хилдир, бир неча турли бўлиши мумкин эмас. Жамият ҳаёти низоми, бошқарув низоми мусулмонларда бирлик низомидир, иттифоқий низом эмас. Бинобарин, Ислом ягона вужуд низоми характеридаги низомни вожиб қилади, бир неча вужудларнинг иттифоқий низомини инкор қилади. Ислом иттифоқни ман қилиб, бирликни талаб қилади ва бирликни юзага келтириш учун керак бўлса урушни фарз қилади.

 

75-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95