Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

3. Демократияни инсон ишлаб чиққан ва у инсон тарафидан тузулгандир. Инсон хато қилади, фақат Аллоҳ Таологина ҳато қилмайди. Шунинг учун инсон тузган тузум эмас, фақат Аллоҳ ҳузуридан келган тузумнигина олиш лозим. Бинобарин, демократияни олиб, Аллоҳнинг тузумини ташлаш хатодир ҳамда ҳалокатга олиб боради.

Демократик низом куфр низомидир, чунки у шаръий аҳком эмас. Исломдаги бошқарув низоми Аллоҳ хузуридан келган шаръий аҳкомлардир. Шунинг учун демократик низом билан ҳукм юритиш куфр билан ҳукм юритишдир. Демократик низомга даъват этиш куфр низомига даъват этишдир. Демократик низомни даъват этиш, олиш асло жоиз эмас.

Шунингдек, демократик низом Исломдаги бошқарув низомига зид бўлиб, Ислом демократиядан покдир. Уммат ҳокимни ўзи сайласа-да, лекин уни ўзи бўшата олмайди. Қонун чиқарувчи на инсон на ҳалқ ва на умматдир, балки фақат Аллоҳнинг ўзи қонун чиқарувчидир. Ҳалқ ва ҳокимлар устидан султон - шариатдир, сиёдат шариат учун. Демократик низомнинг сиёдатни, ҳокимни сайлаш ва қонун чиқариш ҳуқуқини ҳалққа бериши Исломдаги бошқарув низомига зиддир. Чунки Ислом ҳалққа сайлаш ҳуқуқини берган бўлса-да, бўшатиш ҳуқуқини бермаган. Бундан ташқари сиёдатни ҳалқ учун эмас, шариат учун белгилаган ва қонун чиқарувчи ҳалқ эмас, Аллоҳ Таолодир. Шунинг учун демократик низом Исломга бошқарув низомига зид, уни олиш ва унга даъват этиш ҳаром.

 

90-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95