Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунга кўра Исломий Уммат англаши зарурки, сиёсатнинг ўз луғавий ва шаръий маъноси мавжуд, сиёсий Ислом фақат Халифалик Давлати билангина мавжуд бўлиши мумкин, бундай давлатсиз сиёсий Ислом ҳаётдан йўқолади. Исломий қонунларнинг татбиқи ва ижроси учун сиёсий ижроий вужуд бўлган ушбу Халифалик Давлати билангина тирик деб эътибор қилинади. Ушбу давлат Исломнинг қонун ва тузумларини умумий ҳаётда ижро қиладиган шаръий тариқатдир. Аллоҳ Таоло бу қонун ва тузумларни татбиқ қилишни Умматга фарз қилди ва куфр тузумларига ҳукм сўраб мурожаат этишни ҳаром қилди, чунки улар Исломга зид ва инсон ишлаб чиқган тузумлардир.

Шунинг учун Уммат Исломий сақофат билан тарбияланиши, сиёсий фикр ва қонунлар билан суғорилиши, бу фикр ва қонунларнинг сиёсий фикрат бўлган исломий ақидадан келиб чиқишини баён қилиш ва уларга руҳий жиҳатдан, яъни Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқлари сифатида эътибор қаратмоқ лозим. Мана шу сифат Исломнинг ва аҳкомларининг дилга маҳкам ўрнашишини таминлайди ва Умматга сиёсат ва сиёсий фикр маъносини очиб беради. Умматни Исломнинг фикр ва аҳкомларини амалий ҳаётда юзага келтиришда зиммасига юкланган масъулиятни англашига олиб келади. Яна Ислом Давлати ва Исломнинг фикр ва аҳкомлари уммат ҳаётидан узоқлашиши туфайли уммат тушиб қолган аянчли ҳолда олам бошига тушган бахтсизлик, ёвузлик ва бир-бирини қул қилиш каби балоларнинг гувоҳи бўлар экан, барча одамларга етказиши фарз бўлган оламий рисолатнинг қанчалар аҳамият касб этишини идрок этишга сабаб бўлади. Исломнинг фикр ва аҳкомлари билан ва сиёсий воқеа-ҳодисаларни кузатиш воситасида бундай тарбиялаш Умматда сиёсий онгни шакллантиради ва Умматни асосий бурчини ва вазифаларини ўз зиммасига олишга туртки бўлади. У вазифа - исломий даъватни барча халқ ва умматларга олиб чиқишдир.

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95