Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Модомики, бу тўрт омил тўла топилмас экан исломий сиёсий доира юзага келмайди ва сиёсий доирада ишлаш мумкин ҳам бўлмайди. Кузатиш биринчи қадам бўлса-да, сиёсий онг, яъни дунёқарашга тааллуқли муайян бурчакдан фикр бериш биринчи қадамни янада мустахкамлайди.

Куфр давлатлари исломий сиёсий доирани бутунлай йўқ қилди. Бу билан кифояланиб қолмай, мусуломларни сиёсатдан нафранлантирди, ҳатто хабарларни кузатишдан узоқлаштиришгача борди. Ислом дунёқараши нуқтаи назаридан сиёсий фикр билдирувчи ҳар қандай киши олдида сиёсий доиралар эшиги беркитилган ва осонлик билан ихтиёрий равишда очилмайди. Бу ҳол барчага кундек аён, бу хақида гапиришга хожат йўқ. Одамлар буни очиқ-ойдин кўрмасалар-да, лекин хабарларни кузатиб, булар асосида фикр беришга ҳаракат қилаётган кишилар буни кўзлари билан кўришади, ҳаттоки эркинликлари ҳақида жар солаётган мамлакатларда ҳам аҳвол шундай. Шунинг учун масала - хабарларни кузатиб, уларни таҳлил этиш масаласи эмас, фикр билдириш, ҳатто муайян бурчакдан билдириш ҳам эмас. Балки масала исломий диёрлардаги сиёсий доираларга кириш вожиблигидир, гарчи бу иш уларни розилигисиз ва қурбонлар эвазига бўлса ҳам.

Алоҳида эътибор қаратиб баҳс қилиш лозим бўлган масала - Исломий диёрларда исломий сиёсий доираларни юзага келтириш масаласидир. Бу Исломий давлатнинг барпо бўлиши тақазо этган масала бўлса, Давлат барпо бўлишидан илгари ёки исломий диёрларнинг давлат таркибига қўшилишидан илгари мавжуд сиёсий доираларга кириб бориш эса, Исломни ҳаётда, хусусан, сиёсий доираларда юзага келтириш учун фаолият кўрсатиш тақазо этган ишдир. Шунинг учун ҳар қандай исломий диёрдаги сиёсий доирага кириш учун иш олиб бориш Ислом учун сиёсий равишда фаолият кўрсатаётган ҳар қандай киши учун шартдир.

Ғайри исломий мамлакатлардаги сиёсий доиралар бузуқ доиралардир. Улардаги энг оддий иллат-нуқсон - ғоя йўлида ҳар қандай воситадан фойдаланиш мумкинлиги ва бунинг шиор қилиб олиниши ва Маклавенли типи ва праграммасида эканлигидадир. Бундан ташқари, бу доира кишиларида худбинлик ва шахсий манфаатлар устун туради. Бинобарин, ушбу сиёсий доираларда ибратга лойиқ нарса кўрмаяпмиз. Устига устак, биз уларнинг мамлакатлари ва аҳолисини халос этиш ва ҳидоятлаш учун Рисолат кўтариб чиқмоқдамиз. Иломий диёрлардаги сиёсий доираларда ҳам айни ғарбий сиёсий доиралардаги бузуқлик мавжуд.

 

64-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95