Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Гоҳо ҳақиқий иш ҳақида баёнот берилади, яъни тўғри баёнот берилади, унинг адаштириш мақсадидаги ёлғон баёнот эканлиги тушунилади. Гоҳо ёлғон баёнот берилади ва у тўғри баёнот, бундан кўзланган мақсад шу баёнотнинг маъносида яширингандир ва ундан ёлғонни яшириш учун берилган, деб тушунилади. Гоҳо баёнотга мувофиқ иш бажарилади, гоҳо баёнотга зид иш қилинади. Хуллас, баёнотга ойдинлик киритиб, ундан кўзланган мақсадни очиб берадиган иш, шароит ва вазиятлардир, сиёсий матнлар эмас. Шунинг учун шароитлар матн, деб ёки воқеа-ҳодисаларнинг ажралмас қисми, деб қабул қилинади. Ҳар қандай воқеа-ҳодиса ёлғиз ўзи олинади, умумлаштирилмайди ёки бошқасига қиёсланмайди ҳам, чунки фақат шу шарт бажарилгандагина сиёсий тафаккур ҳақиқатга яқинроқ боради. Исломий Уммат сиёсий тафаккури даражасининг пастлигидан қўп мусибатларни бошдан кечирди. 19 асрда Европа Усмоний давлатга қарши уруш олиб борган вақтда ҳарбий ишлардан кўра кўпроқ сиёсий ишлар воситасида курашган. Ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилган бўлса-да, лекин улар сиёсий ишларга восита бўлган холос. Масалан, Болқон муаммоси ғарбий давлатлар баёнотлар билан юзага келтирган масаладир. Улар Балқон усмонийлардан, яъни мусулмонлардан озод этилиши лозим, деб эълон қилдилар. Бундан улар Усмоний давлатга уруш қилишни эмас, балки Балқонда ҳар ҳил ғалаён ва бетартибликлар келтириб чиқаришликни қасд қилганлар. Озодлик, миллатчилик фикрларини киритдилар. Балқонликлар бу фикрларни олиб, қўзғалон қила бошладилар. Усмоний давлат бошқа давлатлар вазиятини риоя қилган ҳолда ушбу қўзғалонларга қарши ҳарбий операциялар ўтказди ва бу билан бошқа давлатларни рози қилишга ҳаракат қилди. Ҳолбуки, айни шу давлатлар ўзи қўзғалонларни қўллаб-қувватлар ва усмонийларни қўзғалонга қарши гиж-гижлар ва қарши кураш билан машғул қилар эди. Мақсад қўзғолонларни бостириш эмас, аксинча усмонийларни ҳолдан тойдириш эди. Ниҳоят, Усмоний давлатнинг сиёсий тафаккурдаги хатоси ва адашиши натижасида Болқон бой берилди, сўнгра миллатчилик фикрлари давлат ичкарисига кўчиб ўтди. Оқибатда Усмоний давлат бутунлай йўқ қилинди.
Нотўғри сиёсий тафаккур ҳалқ ва миллатларни мажруҳ қилади, давлатларни таназзулга олиб боради ва йўқ қилади. Халқларнинг мустамлакачилик чангалидан озод бўлиши ҳамда қолоқ халқларнинг уйғониши йўлида ғов бўлади. Шунинг учун сиёсий матнлар борасида фикр юритиш ниҳоятда аҳамиятли иш, у ё даҳшатли ва ё буюк натижаларга олиб боради. Бу ишда хатога йўл қўйиш ёки адашишнинг натижасида улкан хатарлар юзага келиши мумкин. Шу боисдан ҳар қандай тафаккурга нисбатан сиёсий тафаккурга қаттиқ эътибор қаратиш лозим, зотан у ҳалқлар учун ҳаёт зарурати каби муҳимдир.

 

39-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95