Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилади: “Расул с.а.в. дедилир: Билингларки, барчаларинг бошлиқсизлар, барчаларинг ўз раъиятидан жавобгардир. Одамлар ичида бошлиқ бўлиб турган имом бошлиқдир ва ўз раъиятидан жавобгар. Эр киши оиласига бошлиқ ва у ўз раъиятидан жавобгар. Аёл эри оиласи ва эри фарзандларига бошлиқ ва у ўз раъиятидан жавобгар. Қул хожаси молига бошлиқ ва у ўз раъиятига жавобгар. Барчаларинг бошлиқсизлар ва барчаларинг ўз раъиятидан жавобгар.”. Бу билан Расул с.а.в. халифани ўз раиятидан умумий равишда жавобгар хисоблади. Демак умумий масъулиятлар ҳокимлар зиммасида бўлиб, халифага ҳам, амирга ҳам баробар вожибдир.

Шореъ ҳокимнинг умумий масъулиятлар юклаган вазифаларини бажаришни йўлланма ва қонун билан кафолатлади. Йўлланма шундан иборатки, ҳоким масъулиятларига бепарво қараса, масъулиятлари юкланган вазифаларни бажармаса, уни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирди. Агар масъулиятларни ўз бурчини ўтай олмайдиган заиф киши олса, масъулият қиёмат кунида шармандалик ва надомат эканини баён қилди. Ва Расул с.а.в. Аллоҳдан Исломий Умматга қўпол муомилада бўлган бошлиққа қўпол муомила қилишни сўради. Умматга холислик қилмаган бошлиққа жаннатни ҳаром қилди. Ва бошқа бир қанча огоҳлантиришлар мавжудки, улар ҳокимнинг ўз масъулияти вазифаларини бажармаслик оқибатини, яъни Аллоҳнинг азобини баён қилади. Лекин шариат бу билан кифояланиб қолмади, балки ҳокимни бу масъулиятлар юклаган вазифаларни божаришида Умматни назоратчи қилди. Ва Ислом қонунларидан бошқаси билан ҳукм қилиб, куфр ошкор-ойдин бўлганда унга қилич билан уруш қилишни буюрди. Ҳокимга наҳй мункар қилиш йўлида ўлдирилган кишини шаҳидлар саййиди, деб баҳолади. Расул с.а.в. марҳамат қилади: “Шаҳидлар саййиди Ҳамза ва золим имомга қарши туруб, уни амри маъруф, наҳй мункар қилган сўнг золим имом ўлдириб юборган кишидир”. Ҳокимнинг суитатбиқ қилишига рози бўлиб, унга эргашган кишининг Аллоҳ олдида жавобгар бўлишини ва жазодан омон қолмаслигини билдиряпти Расул с.а.в.. Муслим Умми Саламадан ривоят қилади: “ Яқин кунларда амирлар бўлади. Сизлар маъруфга буюрасизлар ва мункардан қайтарасизлар. Кимки маъруфга буюрса, пок бўлади ва кимки мункардан қайтарса, саломат бўлади. Лекин кимки рози бўлиб, эргашса... Уларга уруш қилмаймизми? - сўрашади Саҳоболар. Йўқ, модомики намоз ўқишар экан, жавоб берди Расул с.а.в.. Бошқа ривоятда қуйидагича келган: “Кимки ёмон кўрса, пок бўлади ва кимки инкор этса саломат бўлади. Лекин, кимки рози бўлиб, эргашса...”. Бу ривоят аввалги ривоятни изоҳлаяпди.

 

80-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95