Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Сиёсий курашни тарк этиш гуноҳ, чунки бу вожибни тарк этишдир. Шубҳасиз, Аллоҳ тарк этувчини азоблайди. Маълумки, уни тарк этган ҳалқда бузуқлик ва зулм кенг тарқалади. Ҳаётда сиёсий курашни юзага келтириш учун уни аввало дилларда пойдо килиш керак. Зеро, узоқ вақт давом этган зулм ва одамлар орасида кенг тарқалган бузуқлик натижасида одамларнинг табиати бузилади, ҳислари заифлашади сўнг зулм аламини сезмайдиган ва бузуқлик сассиғини билмайдиган бўлиб қолади. Агар одамлар дилида Қуръон рағбати сусайиб, Аллоҳни китоби ва Расулини суннатидан узоқлашса, уларда маъсият ёмонлигини сезиш туйғуси ўлиб, Аллоҳнинг буйруғини тарк қилишдаги гуноҳларини ҳис қилмай қўядилар. Шунинг учун дилларда Аллоҳдан қўрқиш - тақво ҳамда зулм аламини ва маъсият ёмонлигини ҳис этиш қайта жонланса, шундагина сиёсий курашга ундаш ўз самарасини беради.

Сиёсий кураш сўз билан ва норозиликни ифодаловчи урушдан бошқа барча воситалар билан бўлади. Зеро бу ерда уруш билан бўлган сиёсий кураш бўлиши мумкин эмас. Фақат битта ҳолатдагина мумкин: Ислом билан ҳукм юритилаётган диёрларда куфр зоҳир бўлиб, ҳоким унга сукут сақласа, яъни очиқ куфр зоҳир бўлган вақтларда. Сиёсий кураш бундан бошқа ҳолатларда куфрга таъсир ўтказиб, уни ўзгартириш учун жамоатчилик фикрини куфрга қарши қаратиш учун сўз билан ҳамда норозиликни ифодаловчи ҳар қандай воситалар билан олиб борилади.

 

49-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95