Амри маъруф ва наҳй мункар борасидаги далиллар ҳокимни муҳосаба қилиш вожиблигига далолат қилади. Зеро, Аллоҳ Таоло амри маъруф ва наҳий мункар қилишга қатъий равишда буюради: وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ - “Сизлардан яхшиликка (Исломга) чақирадиган, амри маъруф ва наҳий мункар қиладиган уммат-жамоат бўлсин. Ана шулар зафар топувчилардир”. [3:104] وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ - “Мўъмин ва мўъмина бир-бирларига дўстдир, маъруфга буюриб мункардан қайтарадилар”. [9:71] كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ - “Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат-жамоатсизлар, маъруфга буюрасизлар, мункардан қайтарасизлар”. [3:110) الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ الرَّسُولَ النَّبِيَّ الْأُمِّيَّ الَّذِي يَجِدُونَهُ مَكْتُوبًا عِنْدَهُمْ فِي التَّوْرَاةِ وَالْإِنجِيلِ يَأْمُرُهُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَاهُمْ عَنْ الْمُنكَرِ - “Улар шундай кишиларки, уммий (саводсиз) пағамбарга - номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топишадиган - элчимизга эргашадилар. У пайгамбар уларни яхшиликка буюради ва ёмонликдан қайтвради”. [7:157] التَّائِبُونَ الْعَابِدُونَ الْحَامِدُونَ السَّائِحُونَ الرَّاكِعُونَ السَّاجِدُونَ الْآمِرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّاهُونَ عَنْ الْمُنكَرِ - “(Улар) - тавба қилувчилар, (Аллоҳнинг ўзигагина) ибодат қилувчилар, шукур қилувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ-сажда қилувчилар, маъруфга буюрувчилар, мункардан қайтарувчилар...”. [9:112] الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوْا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنْ الْمُنْكَرِ - “Улар шундай зотларки, биз уларга ерда ҳокимият берсак, номоз қоим қиладилар, закот берадилар, маъруфга буюрадилар, ва мункардан қайтарадилар”. [22:41] Аллоҳ Таоло бу оятларда амри маъруф ва наҳий мункар қилишни талаб қиляпди. Бу талаб қатъий талаб, чунки бу ишларни қилган кишиларга мақтов айтиш шунга ишорадир: “Ана шулар зафар топувчилар”. “Тавба қилгувчилар, ибодат қилувчилар...” ва шу каби оятлар талабни қатъий эканига, яъни фарз эканига далилдир. Бундан ташқари маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришга далолат қилувчи бир қанча ҳадислар ҳам келган: “Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, маъруфга буюрасизлар, мункардан қайтарасизлар ёки Аллоҳ сизларга ўз хузуридан азоб юборади. Сўнг унга дуо қиласизлар, дуоларингиз қабул бўлмайди” (Ҳузайфа ибн ал-Ямондан ривоят қилинган).
14-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|