Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Сиёсий онгли киши ҳақ йўлдан ишонч ва эътиқод билан қабул қилган дунёқараши асосидаги ҳақ йўлдан юриши ва ҳақиқатларни ўз фикри асосида қандай бўлса, шундайлигича кўриши лозим. Бу билан фикрлаш воситалари унда тўла топилган вақтда онг камол топади. Бироқ сиёсий онгли кишидаги кўриниш, идрок этиш, ҳис қилиш ва тушуниш ва шу каби ҳар бир нарсанинг асоси оламга муайян бурчакдан қараш бўлиб қолмоғи зарур.
Бу ерда бир савол туғилади:
Сиёсий онгли киши оламга муайян бурчакдан қараган ҳолда ҳақиқатларни қандай бўлса, шундайлигича кўриши ва ҳақни лозим тутишда холис бўлиши мумкинми? Бундай савол ишларга юзаки қараш натижасида пайдо бўлади. Агар киши баҳсга яқинроқ ёндашса, бундай савол туғулмайди. Чунки нарсаларнинг моҳияти билан нарсалар устидан ҳукм чиқариш ўртасида фарқ бор. Нарсалар моҳияти барча инсонлар назарида бир хил. Агар иш кўз билан кўришга тааллуқли бўлса, ҳар қандай киши - алданмаса ёки чалғитилмаса - нарсани қандай бўлса, шундайлигича кўради. Агар сезишга тааллуқли бўлса, таъм билиш, ушлаб, ҳидлаб ва эшитиб билиш каби сезгилари бор ҳар бир киши нарсани ҳис қилади. Одамларнинг сезгилари турли даражада бўлса-да, нарсаларни қандай бўлса, шундайлигича сезади. Лекин ҳукм чиқаришда эса, инсонлар нарсалар устидан турли ҳукм чиқаришади. Оламга муайян бурчакдан қараш нарса ва воқеа-ҳодисалар устидан ҳукм чиқаришга тааллуқлидир. Ҳақиқатларни қандай бўлса, шундайлигича кўриш ҳис ва идрокка тааллуқлидир. Демак, ҳақиқатларни қандай бўлса, шундайлигича кўриб, ҳақни лозим тутиш, оламга, нарса ва воқеа-ҳодисаларга муайян бурчакдан қараш зарур.
Лекин бу ишнинг оламий сиёсатда қўлланишига келсак, айрим мисоларни кўриб чиқиш билан сиёсий ҳодисаларга муайян бурчакдан қарашнинг қандай бўлиши маълум бўлади. Бунинг учун Росулуллоҳ с.а.в. сиёсатларидан ҳамда ўрта асрлардаги ва ҳозирги асрлардаги сиёсатдан айрим намуналар келтириб ўтамиз.
Росул с.а.в.нинг оламга қарашидаги муайян бурчаклари Даъватни ёйиш эди. Қурайш Араб ярим оролидаги буюк давлат бўлгани ҳамда Даъват йўлидаги тўсқинлик қилишдаги бош куфр бўлгани сабабли Росул с.а.в. ўз сиёсий ва ҳарбий ишларини Қурайшга қаратди. У ҳақда маълумотлар олиш учун киши юборар, савдо карвонларини тўсар ва урушларда у билан тўқнашар эди. Қолган давлатлар, яъни қабилалар билан бўлган муносабатда эса, нейтрал вазиятда туриш билан кифояланар эди.
44-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|