Бунинг натижасида Европада кучли давлатлар юзага келди. Лекин улар Исломий давлатга қарши тура олмади. Ўн еттинчи аср, яъни 1648 йилгача аҳвол шундай давом этди. Европа давлатлари бу вақтга келиб Вестфалия конференциясига йиғилиб, давлатлар ўртасидаги алоқалар учун барқарор қоидалар ишлаб чиқдилар ва Исломий давлатга қарши христиан давлатлар оиласи ташкил қилинди. Коференция ҳалқаро қонун учун анъанавий қоидалар ишлаб чиқди. Бу қоидалар умумий ҳалқаро қонун эмас, балки Европа христиан давлатлари учун давлатлараро қонун эди халос ва Исломий давлатнинг давлатлар оиласига кириши ман қилинди. Шу вақтдан бошлаб халқаро ҳамжамият юзага келди. У Европа давлатларидан ташкил топган бўлиб, давлатларнинг монархия ёки республика тузуми асосида ва католик ёки протестант мазҳабида бўлишини эътибори йўқ эди. Дастлаб бу ҳамжамият Ғарбий Европа давлатларига чекланган эди. Кейинчалик унга Европани барча давлатлари қўшилди. Сўнгра Европадан ташқаридаги хрстиан давлатлари ҳам кириб келди. Лекин 19 асрга қадар Исломий давлатнинг кириши таъқиқланар эди. Бу вақтда Исломий давлат ночор аҳволга тушуб, “касал киши” - номини олган эди. Шунда Усмоний давлат давлатлар оиласига киришни талаб қилди ва унинг талаби рад этилди. У ўз талабида қаттиқ туриб олгач, давлатлар оиласига кириши учун унга нисбатан қатъий шартлар қўйилди. Улардан бири халқаро алоқаларда Ислом билан ҳукм юритмаслик ва яна бири айрим Европа қонунларини қабул қилишдан иборат эди. Усмоний Давлат шартларни қабул қилиб, Халқаро алоқаларда исломий давлат асосида иш юритмасликка рози бўлди. Шундан кейингина 1856 йил давлатлар оиласига киритилди. Кейинчалик Япония каби христиан бўлмаган давлатлар ҳам кирди. Демак, 1648 йилда ўказилган Вестфалия конференцияси халқаро қонун учун анъанавий қоидалар ишлаб чиққан деб эътибор қилинади ва унинг бу қоидалари асосида сиёсий ишлар ва халқаро жамият ишлари юзага келди. Бу қоидаларнинг энг машҳури ва хатарлиси икки фикрдир: давлатлараро кучлар тенглиги ва ҳалқаро конференциялар фикри. Давлатлараро кучлар тенглиги фикри маълум бир давлат бошқа давлатлар хисобига кенгаймоқчи бўлса, урушнинг олдини олиш ва тинчлик кафолати бўлган давлатлараро кучлар тенглигини сақлаш мақсадида барча давлатларнинг бир бўлиб, тажовуз қилувчи давлатга қарши туришлари, демакдир. Халқаро коференциялар фикри эса, бундай конференцияларга Европа давлатлари қатнашиб, ўз алоқа ва ишларини Европа манфаатлари асосида қўриб чиқади. Кейинчалик бу конференциялар катта давлатлар конференциясига айланиб, олам ишларини катта давлатлар манфаати асосида кўриб чиқадиган бўлди. Ушбу икки фикр - катта ҳамда мустамлакачи давлатларнинг ҳукмронлигини кўтариш йўлида олам йўлиқаётган тўсиқ ва қийинчиликлар учун бош сабаб бўлди.
27-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|