Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Айримлари мабдани ёйиш учун муносиб вазиятлар юзага келтириш каби мабдаий, айримлари давлатнинг ҳалқаро мавқеи, ҳайбати ва ҳурматини сақлаш каби маънавий ва айримлари стратегик нуқталар каби ҳавфсизликка тааллуқли ёки хом ашё ва савдо бозорлари каби манфаатларга тааллуқли моддий манфаатлардир.

Манфаатлар ҳаётий ва иккиламчи бўлади. Давлат улар юзасидан дарҳол урушга кириш учун таёр турадиган манфаатлар ҳаётий манфаатлардир. Ҳаётий манфаатлар жадвали давлатнинг кучли ва заифлигига қараб узун ва қисқа бўлади. Кучли давлатларнинг ҳаётий манфаатлари жадвали узун бўлади ва ўз навбатида ҳалқаро мажбуриятлари ва ҳалқаро майдонда аралашувлари кўпаяди. Давлатга давлат мажбуриятларини манфаатлар белгилаб беради, мажбуриятлар давлат манфаатларини белгиламайди. Давлат манфаатлари кўлами давлатнинг катта-кичиклиги ва қандай давлатлигига қараб белгиланади. Масалан, манфаатлари, қизиқишлари ва мажбуриятлари ўз минтақасига чекланган иқлимий давлат регионал манфаатларни ўз сиёсий ҳаракатлари учун майдон қилиб белгилайди.

Оламнинг барча бурчакларида манфаатлари, қизиқиш ва мажбуриятлари мавжуд бўлган оламий давлат учун бутун олам сиёсий майдондир.
Шу нарса равшан бўлиши лозимки, ҳалқаро аҳволни тушуниш - ҳалқаро алоқаларни, ушбу алоқалар структурасини ва етакчи давлат мавқеига ҳамда ҳалқаро сиёсатда таъсир этишга қодир давлатларнинг ўртасидаги доимий рақобатни тушуниш демакдир.

Шунинг учун оламдаги етакчи давлат мавқеини билиш лозим, чунки бу, ҳалқаро сиёсат ва ҳалқаро аҳволни тушунишда катта аҳамиятга эга. Ҳалқаро мавқедаги етакчи давлат тинчлик ҳолатида давлатлараро сўзи ўтадиган давлат деб эътибор қилинади ва бу ишда унга иккинчи ўринда турган давлат тенг келади. Ундан сўнг бошқа давлатлар ҳалқаро сиёсий таъсирга эга бўлиш қудратига қараб ўрин олади. Бошқа давлатларга албатта етакчи давлатга таъсир ўтказиш салмоғи бор давлатлар таъсир ўтказади ва бу таъсир уларнинг ўз кучлари ва ҳалқаро мавқеига қараб турли даражада бўлади. Давлат етакчи давлатга ва ҳалқаро жиҳатдан оламий сиёсатга ўз кучи ва ҳалқаро мавқеи даражасида таъсир ўтказади. Бироқ ҳалқаро аҳволда етакчи давлат ҳалқаро сиёсатни ўз тарафига оғдиришда ва ҳалқаро аҳволга тасир ўтказишда бошқа давлатларга нисбатан имконияти кенгроқдир. Шунинг учун халқаро аҳволда таъсирга эга ҳар бир давлат аҳволини тушуниш ҳалқаро аҳволни тушунишда сиёсий ишдир.

Етакчи давлат мавқеига ва ҳалқаро сиёсатга таъсир ўтказишда рақобат қилиш нуфузли давлатлар ўртасида қадимдан мавжуддир. Барча асрларда етакчи давлат деб эътибор қилинадиган давлат бўлган. Айрим вақтларда у билан етакчи давлат мавқеида рақобатлашувчи бошқа давлатлар ҳам бўлар эди.

 

23-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95