Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Абу Бакр Румликлар ғалаба қилажагида мушриклар билан гаров боғлайди ва буни Расул с.а.в.га хабар берганларида у киши тўғри деб тасдиқ этадилар. Гаровда шерик бўлган ҳолларида Абу Бакрга вақтни узайтиришларини айтадилар. Буларнинг барчаси давлатлар аҳволини ва улар ўртасидаги алоқаларни билиш мусулмонлар қилган ва Расул с.а.в. тасдиқ этган иш эканига далолат беради.

Бунинг устига, уммат исломий даъватни оламга олиб чиқар экан, бошқа давлат ҳукуматлари юритаётган сиёсатни билган вақтдагина даъватни оламга олиб чиқа олади. Бу умуман олам сиёсатини, хусусан, даъват қилаётган давлатнинг ёки босқинчи давлатнинг сиёсатини билиш мусулмонларга фарзи кифоя демакдир. Чунки даъватни олиб чиқиш фарз, душман ҳавф-ҳатаридан сақланиш, ҳила-найрангларини очиб ташлаш фарз. Бунинг учун олам сиёсатини ҳамда даъват қилаётган ёки босқинчи бўлган давлатлар сиёсатини билиш зарур. “Вожиб нима билан адо топса, у ҳам вожибдир”, деган шаръий қоида ҳам шуни англатади. Демак, ҳалқарқаро сиёсат билан шуғулланиш мусулмонларга фарзи кифоядир.
Исломий Уммат исломий даъватни барча инсонларга етказишда шаръан мукаллафдир. Шунинг учун мусулмонларнинг ҳалқаро аҳволи, олам мусулмонларини, давлат ва ҳалқларнинг мақсадларини билган, оламда содир бўлаётган сиёсий ишларни кузатаётган, давлатларнинг сиёсий режаларини, режаларни амалга ошириш услубларини, давлатларнинг ўзаро алоқаларини ҳамда сиёсий ўйинларини мулоҳаза этган ҳолда оламдан бохабар бўлмоқлари фарздир.

Ҳокимларнинг бошқа давлатлар билан олиб бораётган ишлари ва шу ишларда уларни муҳосаба қилиш ташқи сиёсатга тааллуқлидир.  “Вожиб нима билан адо топса, у ҳам вожибдир” деган шръий қоида давлат ишларидан, ички ва ташқи алоқаларида уммат ишларини қандай бошқараётганидан хабардор бўлиш вожиб иш эканига далолат беради. Зеро, ҳокимлар олиб бораётган ишларни билиш билангина ички ва ташқи сиёсат билан шуғулланиш, яъни уларнинг ички ва ташқи сиёсатларидаги ишларида муҳосаба қилиш мумкин бўлади. Чунки бу ишлар ўз моҳиятида билинмаса, маҳосаба қилиш, яъни сиёсат билан шуғулланиш имконсиздир.

Буларнинг барчасидан маълум бўляптики, ички ё ташқи сиёсатми умуман сиёсат билан шуғулланиш мусулмонларга фарзи кифоядир. Фарзни бажармасалар гуноҳкор бўладилар.

 

56-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95