Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Демак халқаро қонуннинг бўлиши яхши эмас, балки амалда мумкин ҳам эмас. Фақат давлатлар ўртасида содир бўлаётган иттифоқлар, шу иттифоқлар борасида ҳамда халқлар ўртасида тинчлик ва уруш алоқалари ҳақида ўзаро келишилган урфлар бор халос. Бинобарин, агар халқаро жамият ташкил этилгудек бўлса, бу жамоат учун идорий қонун мавжуд бўлади ва жамоатнинг иши халқаро урфларга риоя қилиш ёки риоя қилмасликни назорат этишдан иборат бўлади. Халқаро иттифоқлар тузиш, уларни ижро қилиш, иттифоқлардан чиқиш ва шу кабилар ҳақида урфлар ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу халқаро урфни давлатларга куч билан ижро этиш хақида ўйлаш яхши эмас, балки маънавий куч таъсири ва жамоатчилик фикри орқали ижро қилинади. Халқаро ҳамжамиятга аъзо давлатлар маълум аниқ ишонч ҳосил қилганларидан сўнг халқаро қонун деб эътибор қилишга қарор қиладиган бўлсалар, шунда ушбу давлатларда бу урф риоя қилиниши лозим бўлган урф, деган эътиқод хосил бўлади. Натижада урфни куч билан ижро қилишга ҳожат қолмайди. Бундан ташқари жамоатчилик фикрини, урфни бузган давлатга қарши бўлиши давлатларни урфга роия этишга ўз-ўзидан мажбур этади ва унинг таъсири ташқи моддий мажбурлашдан кучлироқ бўлади. Умумий урфни бузиш оқидатида жамоатчилик фикрининг норозилигига учрашдан қўрқиш моддий қўрқишдан таъсирлироқдир. Шунинг учун халқаро ҳамжамият қарорларининг ижроси жамоатчилик фикри ва маънавий омил билан амалга оширилади ва мана шу уларни ижро этиш тариқати бўлади.

 

31-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95