Сиёсий тафаккур ҳокимлардан кўра уммат учун зарурроқдир. Шунинг учун умматга сиёсий сақофат бериш ва унда сиёсий тафаккурни шакллантириш, яъни унга сиёсий маълумот ва сиёсий хабарлар етказиш ва сиёсий хабарларни эшитишга имконият яратиш лозим. Лекин адаштириш тузоғига тушиб қолмаслиги учун соғлом сиёсий сақофат ва тўғри хабарлар бериш лозим. Демак сиёсат ва сиёсий тафаккур халқ ва умматга ҳаёт бахш этадиган кучдир, яъни уммат сиёсат билан тирик, сиёсатсиз ҳеч қандай ҳаракат ва ўсишга эга бўлмаган ўлик жуссага айланади. Сиёсатни тушунишдаги хатолик ва сиёсатни хато тушунишдан ҳосил бўладиган адашишликнинг сабаби сиёсий матнларни бошқа адабий, фикрий матнларни фикрлаш каби фикр юритишдан келиб чиқади. Масалан, сўз ва ифода устида фикр юритилиб, улар қандай бўлса шундайлигича тушунилади. Ёки сўз ва ифода ўз ичига олган маънолар ҳақида фикр юритилиб, шу маъноларни ўзигина тушунилади. Ёки шу сўз ва ифода мазмуни борасида фикр юритилиб, мазмун тушунилади. Оқибатда хатолик ёки адашишга йўл қўйилади. Чунки сиёсий матн устида фикр юритиш бошқа ҳар қандай матнни фикрлашдан тубдан фарқ қилади. Бундан ташқари сиёсий тафаккурни тушунишдаги хато ва хатар сиёсий матнлар билан бошқа матнларни фарқламасликдан келиб чиқади. Сиёсий матнларнинг асосий моҳияти гоҳо матнларда бўлса, гоҳо сўз ва ифодани тузулишида бўлади, шартнома ёки баёнотлардаги каби. Гоҳо сўзларда ҳам маъноларда ҳам эмас, балки мазмунда бўлади. Гоҳо сўз, маъно ва мазмундан ташқарида бўлади. Гоҳо матнга бутунлай зид бўлади, ёки матндан бошқача бўлади. Сиёсий матннинг моҳияти тушунилмас экан, ҳеч қачон матн тўғри тушунилмайди. Натижада, сиёсий матнни тушунишда хато ёки адашиш содир бўлади. Сиёсий тафаккурга етадиган энг катта хатар уни ўз муҳитидан ажратиш, умумлаштириш ва умумий қиёслашдир. Сиёсий матн ҳеч қачон ўз шарт-шароитларидан алоҳида бўлмайди, шароитлар унинг бир жузъидир. Умумлаштириш, умумий қиёслаш, хатто оддий қиёслаш ҳам ҳеч бир суратда мумкин эмас. Шароитлар матннинг бир жузъи бўлганидан ташқари, у муайян ҳодисадаги матндир. Шунинг учун шу ходисани ўзи олинади, бошқаси эмас, бошқаси билан умумлаштирилмайди ва умумий қиёсланмайди хам, умуман ҳеч қандай қиёсланмайди. Балки ана шу ҳодисани ўзи олиниши лозим. Ажратиш, умумлаштириш ва умуман қиёслаш сиёсий тафаккурда хатолик ва адашиш хатарини туғдиради. Яъни муайян воқеа-ҳодиса ҳақида баёнот берилади ва ундан маълум тушунча тушунилади. Сўнг айни шу баёнот ёки бошқа баёнот берилиб, аввалги тушунчага зид ёки ундан бошқача маъно тушунилади.
38-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|