Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Барча Европа насоролари қалбига даҳшат солади ва насороларда “Исломий қўшин енгилмас қўшин, мусулмонлар ўлдирилсак, жаннатга дохил бўламиз, деб эътиқод қилганлари ҳамда тақдир ва ажал тушунчаларига ишонганлари сабабли урушга кирганларида ўлимга парво қилмайдилар”- деган тушунча пайдо бўлди. Насоролар мусулмонларни журъат ва шижоатларини кўриб, дилларига қўрқув тушади ва мусулмонлар билан юзма-юз тўқнашишдан қочадилар. Натижада мусулмонлар мамлакатларни осонлик билан фатх қилиб, уларни Ислом салтанатига бўйсундирадилар. Бу асрларда Европа насоролари феодал хўжалик ва князликлардан иборат тарқоқ давлатлар эди. Ҳар бир давлат бир неча хўжаликка бўлинган бўлиб, унинг ҳар бирини ҳокимиятда подшоҳга шерик бўлган феодалист бошқарар эди. Шунинг учун подшоҳ ушбу феодалларни урушга мажбур этолмас ва ташқи ишларда уларга таяна олмас эди. Бу ҳол Европага юриш қилиб уни фатҳ этишни мусулмонларга осон қилди.

Европа давлатларидаги бу аҳвол ўрта асрларгача, яъни 16 асргача давом этди. Бу вақтга келиб европа давлатлари Исломга қарши тура оладиган бир оила бўлиш учун бирлаша бошладилар. Черков уларга ҳукмронлик қилар ва уларни христианлик дини бирлаштирар эди. Улар барча давлатлардан христианлик динидаги битта оила ташкил этиш учун ўрталаридаги ўзаро алоқаларни тартибга сола бошлади. Натижада ўзаро алоқалар юзага келди. Бу халқаро қонунни пайдо бўлиши эди. Европа христиан давлатлари Исломий давлатга қарши туриш мақсадида христианлик робитаси асосида бирлашдилар. Бу ҳол халқаро христианлик оиласи пойдо бўлишига олиб келди ва улар ўз ўрталарида бир неча қоидаларга келишиб олишди. Халқаро оилага аъзо давлатларнинг тенг ҳуқуқлиги, умумий мақсадни бирлиги ҳамда барча давлатларнинг қандай мазҳабда бўлишидан қатъи назар олий руҳий хокимиятда католиклар Папасига бўйсуниши шу қоидалар жумласидандир. Бу қоидалар қонунлар учун асос бўлди. Бироқ христиан давлатларининг бирлашиши ҳеч қандай таъсирга эга бўлмади. Зеро, ўзаро келишган қоидалари уларни бирлаштира олмади. Чунки, феодализм тузуми давлатнинг кучайишига ва ташқи алоқаларни бевосита бошқаришига тўсқинлик қилар эди. Черковнинг давлатлар устидан ҳукмронлиги давлатларни черковга тобеъ қилиб, ҳокимият ва мустақилликдан маҳрум этар эди. Шу боис давлатда феодалистлар устидан хукмрон бўлиш учун кураш бошланди ва бу кураш давлат ғалабаси ва феодализм тузумининг тугатилиши билан ниҳоясига етди. Айни вақтда давлат ва черков ўртасида ҳам хокимият учун кураш бўлди ва охир-оқибат черков салтанати давлатнинг ички ва ташқи ишларидан четлатилди. Лекин давлат христианлигича қолди ва ҳосил бўлган ўзгариш давлат билан черков ўлтасидаги алоқанинг давлат мустақиллигини тан олувчи шаклда тартибга солинишидан иборат бўлди.

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95