Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Хавфсизлик кенгаши ва БМТга нисбатан қўлланадиган муносабат, уларни таг томири билан йўқ қилиб, ўрнига давлатлар устидан ҳеч қандай ҳукмронлик қилолмайдиган ҳамда оламий давлат мақомида бўлмайдиган оламий ташкилот тузуш ва бу ташкилот маълум давлат манфаати учун эмас, балки бутун инсоният манфаати учун фаолият кўрсатиши туфайли кенг жамоатчилик фикрининг қўллаб қувватлаши, ҳурмат ва ишонч билдириши билан ҳамда маънавий куч билан мазлумга ёрдам бериш, зулмга қарши чиқиш ва бутун башарият ўртасида адолат ўрнатишга асосланадиган оламий ташкилот бўлиши лозим. Бунга жоҳилият даврида бўлган, Муҳаммад с.а.в. пайғамбар бўлишидан илгари қатнашган “Хилфу-л-Фузул” (фазилатлар иттифоқи) мисолдир. Расулуллоҳ с.а.в. у ҳақида пайғамбар бўлганларидан сўнг шундай деганлар: “Мен Абдуллоҳ ибн Жадъон ҳовлисида шундай бир иттифоқда қатнашдимки, унинг ўрнига менга қизил туя берсалар ҳам рози бўлмайман. Унга Ислом келгандан сўнг ҳам чақирилганимда, албатта қатнашар эдим”. Шунингдек, бу оламий ташкилот оламни баҳс ва мунозара қилиши ва энг тўғрисини олиб, ўз фикри, ақидаси ва ҳазорати қилиб қабул этиши учун барча фикр, ақида ва ҳазоратлар ўртага ташланадаган майдон бўлиши зарур.

Халқаро қонун ҳамда уни инсонларга куч билан ижро қилиш масаласига келсак, ҳалқаро қонуннинг бўлиши ҳам, ишлаб чиқариши ҳам тўғри эмас. Чунки қонун султон буйриғи бўлиб, у буйруғни чиқарадиган оламий давлат ҳам, оламий салтанат ҳам эмас. Балки барча давлатларга ҳукмрон бўладиган оламий давлатнинг мавжуд бўлиши тўғри эмас, чунки бундай давлатнинг бўлиши мумкин эмас ва оламий давлат мавжуд бўлиши уруш ва қонли тўқнашувлар демакдир. Демак оламий давлат ёки салтанат бўлиши жоиз эмас, демакки халқаро қонун бўлиши ёки тузулиши хам жоиз эмас. Халқаро қонунни куч билан ижро қилиш ҳам ярамайди. Чунки, ижро оламий салтанат, яъни оламий давлат тарафидан бўлса, бу мумкин бўлмаган иш, зеро оламий давлат мутлақо мавжуд эмас. Ижро икки ёки ундан кўпроқ давлатлар тарафидан бўлса, бу қонунни ижро қилиш эмас, балки тажовуздир. Чунки халқаро қонунни ижро қиладиган давлатлардан бири қонунга хилоф қилса, қолган давлатлар бу давлатга қонунни ижро қилишлари мумкин эмас, зеро бунинг маъноси уруш демакдир. Ижро қилаётган икки ёки ундан ортиқ давлатлар қонунга хилоф қилса, қонунни уларга ким ижро қилади? Табиийки, ҳеч ким. Бу билан кучли давлатнинг қонунни кичик ва заиф давлатларга ижро қилиш ижро эмас, тажовуз бўлади. Демак маълум бўладики, умумий халқаро қонунни барча давлатларга ижро қилиш мумкин бўлмаган ишдир. Халқаро қонунни куч билан ижро қилиш хақида фикр юритиш мумкин эмас, чунки бундай ижро тажовуздан бошқа нарса эмас.

 

30-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95